1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз одоблари

05:00 / 09.01.2017 7610 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одоб - адабнинг кўплик кўринишидир.  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам доимий тарзда қилмаган феъллари - одобдир. Одобни тарк қилиш билан, суннати завоидни тарк қилиш каби,  гуноҳкор бўлинмайди ва итоб ҳам қилинмайди. Лекин уни қилиш - афзалдир. 

Намоз одоблари:


1.  Қиёмда - сажда ўрнига қараш.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқисалар, бошларини эгиб, кўзларини ерга тикиб турар эдилар” (Ҳоким ривояти).

Бошқа бир ҳадисда ривоят этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага кирганларида то чиққунларича кўзлари сажда ўрнидан нарига ўтмаган (Ҳоким ривояти). 

Ташаҳҳудда ўтирганларида эса, назарлари кўрсатгич бармоқларидан нари ўтиб кетмаган (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти).

Фақиҳ уламоларимиз бу масалаларни ўз китобларида баён қилишган. Қиёмда турганда сажда ўрнига, ташаҳҳудда ўтирилганда кўкракка, сажда пайтида буруннинг учлари ёнларига, рукуъда оёқлар орасига ёки устига қаралади ("Жомиъ ур-румуз").


2.  Имкон қадар йўтални қайтариш. 

Бу ҳолатда намознинг фосид бўлиш хавфи бўлади. Чунки, узрсиз эснаб, ундан икки ҳарф ёки кўпроқ ҳарфлар пайдо бўлса, намоз фосид бўлади.

Қироатда овозни чиройли қилиш ёки намоздалигини билдириш - узрлардан ҳисобланади.


3.  Кекиришни қайтариш.

Бу феъл намоздан ташқарида ҳам макруҳ бўлади. Шундай экан, намозда  уни қилмаслик авлодир. 

Абу Ҳужайфа розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кекириб юбордим. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: "Кекиригингни бизлардан тийгин! Сизларнинг дунёда узоқ вақт қорни тўқ бўлганларингиз, охиратда кўп қорни оч бўладиганларингиздир", дедилар.


4.  Намозда эснамаслик.

Эснаш одобсизлик бўлиб,  ланжлик ва лоқайдлик аломатидир.  Намозда эснаш эса, банданинг Робби ҳузурида турганини ҳис этмаслик, Унга нисбатан беҳурматликдир. Шунингдек, бу холат шайтонга йўл бериш ҳамдир. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бирингизга намозда эсноқ келса, қодир бўлгунича уни қайтарсин, чунки шайтон киради” (Имом Термизий ривояти).

“Намозда эснамоқ шайтондандир. Қайсингизни эсноқ тутса, иложи борича қайтармоққа уринсин” (Имом Термизий ривояти).

Уламолар намозда эснашни макруҳ санашган, ўзлари ҳам бу ишдан тийилишган.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кўп марта синадик, киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаргиз эснаган эмаслар, деб кўнгилга келтирса, эсноқ қайтар экан”. Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ ҳам шу гапни айтганлар.

Намозда пастки лаблар ичи тишланса, эсноқ қайтади (Сўфий Аллоҳёр. “Маслак ул-муттақийн”).

Агар эсноқни қайтаришни ҳеч иложини қила олмаса, қўлининг сирти билан оғизни тўсади.


5.  Шошилмаслик

Яъни, намозда хотиржам туриш. Намозга турганда фикру хаёлини жамлаб, Аллоҳнинг зикрига боғлаб, хотиржам бўлган ҳолда Яратганга юзланиш ҳам комил мусулмонларга хос фазилатдир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ниҳоятда хотиржам турганлар. Бошқаларни ҳам шунга буюрганлар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни: “Ўғриларнинг энг ёмони - намозидан ўғирлайдиганидир”, дедилар. Абу Қатода розияллоҳу анҳу сўрадилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, намозидан қандай қилиб ўғирлаши мумкин?”. Шунда у зот: “Рукуъ ва саждаларини тўла адо этмасдан”, деб жавоб бердилар. 


Ҳадис тўпламлари, Намоз одоблари, “Дурр ул-мухтор”, “Радд ул-мухтор”, “Жомиъ ур-румуз”, “Маслак ул-муттақин”, “Ал-фиқҳ ул-Ҳанафиййу фий савбиҳил жадид” китоблари ва интернет маълумотлари асосида Суннатуллоҳ Абдулбосит тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Отаоналар фарзандини намоз ўқиганлигини билиб олиши учун турли хил усуллардан фойдаланадилар. Сиз қандай савол берган бўлсангиз ундан шундай жавоб қайтади. давоми...

3990 11:00 / 04.08.2022
Намознинг Исломда иймондан кейинги фарз, энг улуғ ибодат эканини ҳар бир мусулмон яхши билади. Мусулмон киши намозни Аллоҳ таолонинг амри бўлгани учун ўқийди. давоми...

12987 18:49 / 27.03.2017
Қизлардан бири айтади .Ёшлигимда отам билан бирга таом танаввул қилишни яхши кўрар эдим. Отам билан таом танаввул қилиш учун у киши .Намоз ўқимаган одам мен билан давоми...

4193 14:30 / 12.04.2022
...Исломни .севган кишиси, туфайли қабул қилган қизлар ҳам анчагина. Баъзи экспертлар бундайларни янги динга кирганлар қаторида юзлаб, ҳатто минглаб рўйхатга давоми...

5357 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021