1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Холис ният

21:43 / 21.04.2017 5333 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холис ният

 Ҳар қандай касб, тижорат, тадбиркорлик ва ҳоказо билан шуғулланувчи шахс энг аввало ниятини холис қилиб олиши зарур. Масалан, қилинаётган саъй-ҳаракат заминида маишати учун кифоя қиларлик даражада ризқ топиш орқали ўзи ва аҳли оиласини одамларга юк бўлиш, бировларнинг қўлига қарам бўлиб қолиш, бошқаларнинг молига кўз олайтириб, таъмагирлик қилиш каби ҳолатлардан ҳимоя остига олиш, иффатини сақлаш, ҳалол ризқ топиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш каби эзгу ниятлар бўлиши лозим. Ана шундай қилса, иншааллоҳ инсоннинг ризқ талабидаги ҳар бир ҳаракати ибодатга айланади. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек, амаллар ниятларга кўра эътиборлидир. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий (алайҳиссалом) бундай марҳамат қиладилар:

 الساعي على الأرملة والمساكين، كالمجاهد في سبيل الله، وكالذي يصوم النهار ويقوم الليل

«Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек (ажр-савобга эга бўлади)» (Имом Бухорий, «ал-Адаб ал-муфрад», Имом Муслим ва Ибн Можа).

Касби ва тижорати борасида керакли билим, фиқҳий тушунчаларга эга бўлиш Инсон ўз савдо-сотиғида ҳаромга тушиб қолмаслиги, бировнинг ҳақини еб қўймаслиги ёхуд молига шубҳа аралашиб қолмаслиги ҳамда дуруст савдо билан нодуруст савдони ажрата билиши учун тижоратга доир умумий аҳкомларни билиб олиши мустаҳаб саналади. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) даврларида тобеъинларнинг улуғлари бозорларни айланишар ва бозордаги сотувчилардан тижорат ва савдо-сотиққа доир қийин-қийин масалаларни сўрашарди. Жавоб бера олганлари қоларди, жавоб бера олмаганлари эса то ўрганиб келмагунча бозордан четлатиларди.

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) «Бозорларимизда фақат динда фақиҳ бўлган кимсаларгина савдо қилишсин!» деб жар солдирар эдилар.


Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳирроҳманирроҳим Эй инсон, Парвардигоринг, сизларга Ёлғиз Унинг Изига ибодат қилишларингизни ҳамда отаонага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у давоми...

10000 09:43 / 22.03.2017
Биз, мусулмонлар суюмли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳаддан ортиқ яхши кўрамиз. У зотни ҳаммадан ҳам кўпроқ севишга буюрилганмиз. давоми...

3419 15:24 / 22.04.2017
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ҳаммамиз ҳам ўзимизни мусулмон санаймиз. Ҳозир кўчада учраган ўзбекни ушлаб, .Мусулмонмисан, десангиз, .Ҳа, алҳамдулиллоҳ, мусулмонман,, давоми...

3431 21:25 / 21.04.2017
Кичик бир бола Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, онасини бир кўйлак сўраттириб юборганини айтди. Бу онда сарвари коинотнинг давоми...

3696 15:43 / 22.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021