1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Олий ҳиммат эгаларининг хусусиятлари

08:45 / 05.02.2019 4569 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

− Олий ҳиммат эгаси бирор ишга азму – қарор қилса, бузмайди (йўққа чиқармайди). Бу албатта Аллоҳ таолонинг:

 “Бирор ишга азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг”!  оятига кўрадир. Шунинг учун ҳам олдингизга мақсад қўйганингизда, уни (то қўлга киритгунингизга қадар қанча қийинчиликларга йўлиқсангиз ҳам) тарк қилманг.

− Олий ҳиммат эгаси оз нарсалар, паст нарсаларга рози бўлмайди, уни фақат олий ишларгина рози қилади, шунинг учун ҳам Жаннатдан паст бўлган нарсага ҳаргиз рози бўлмайди.

Шу эътибордан ўз олдингизга Жаннатни мақсад қилиб қўйсангиз, шароит, ҳолатингиз(қийинчиликлар) қандай бўлишига қарамай, фақат Жаннатгагина эришишга рози бўласиз.

− Олий ҳиммат эгаси ўзини ҳам, бор нарсасини ҳам мақсади, орзусига етиш йўлида қурбон қилади, чунки олий даражалар қийинчиликлар билан ўралганини, солиҳ амалларга фақат оғир меҳнат ила етилишини ҳамда бу йўлда машаққат кўпригидан ўтиш чорасиз эканини билади..

− Агар сиз (шу йўлда) бўладиган қийинчиликлар мендан ғолиб келади деб ўйласангиз, шу заҳотиёқ барча нарса яратган Роббимиз туфайли онсон бўлишини эсланг, шунда қийинчиликлар енгиллашиб, улар устидан ғолиб бўла оласиз.  

− Олий ҳиммат эгаси узоқни ўйлаб қўйган мақсади сари ишонч ҳамда жасоратлик билан ҳаракат қилиб, хавф-хатарларни енгади ва қийинчиликларга эътибор бермайди. Албатта бу Аллоҳ толонинг : “Кимки охиратни истаса ва мўминлик ҳолида (ўз) саъйи билан ҳаракат қилса, бас, ундай зотларни саъйлари (Аллоҳ наздида) манзурдир”, - деб айтган оятига ҳамда Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг : “Кимки хавфсираса, тунда йўлга чиқади, ким тунда йўлга чиқса, манзилига етади, огоҳ бўлинки, Аллоҳнинг  матоси қимматдир, огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг матоси Жаннатдир ”,- деб айтган ҳадисларига биноандир.

− Олий ҳиммат эгаси Аллоҳ таолонинг зикри билан ўтказа олмаган вақтларига надомат қилади, бу ўз навбатида Пайғамбар алайҳиссаломнинг: “Жаннат аҳли фақат бир нарсага ҳасрат-надомат қилади, у ҳам бўлса, Аллоҳ таолонинг зикри ила машғул бўла олмаган вақтларигадир”,- деб айтган ҳадисларига кўрадир.

        Сизнинг вақтларингиз ўтса-ю, унда Аллоҳнинг розилигини истаб бирор нарса қила олмаган бўлсангиз, виждонингиз азобланиб, унинг пировардида ўтказиб юборган вақтларингизни ўрнини тўлдириб қўяман деб бор жидду – жаҳдингизни ишга соласизми?

-  Олий ҳиммат эгаси дунёдан бирон бир нарсани ортириб олмаса, тез кунларда ўша нарсани қўлга киритишини билади, шунинг учун ҳам ҳаёт ҳошиясидан ўрин олишга(яъни иккинчи даражали шахс бўлишга) рози бўлмайди, балки ҳаётнинг асл (биринчи даражасидан)дан жой олишга ҳаракат қилади.

        Сиз Қуръонни ёд олганингизда, фарзандларингиз ҳамда атроф- яқинларингизни ҳам ёд олишларига ёрдамингиз тегишини, шунда бошқаларнинг ҳам кўп яхшиликлар қилишларига сабабчи бўлиб қолишингизни, қолаверса, (охиратдаги) манзилингизни яхшилик билан обод қилишингизни ўйлаб кўрганмисиз?

-   Олий ҳиммат эгаси фоний бўлган нарсаларга эътибор бермайди, мажозий (вақтинчалик) ҳаёт билан кифояланиб қолмай, балки доимо юксаклик осмонига парвоз қилади, унинг бу парвози  энг олий мақсади  - “Илиййин”  Жаннатига етиб бормагунича давом этади.

-  Олий ҳиммат эгаси  виждонли, тавозуъли бўлади, ғурурланиб, такаббурланмай балки, ўз қадрини билади. Агар киши ўз қадрини билса, уни разил нарсалардан узоқ тутади ва хор бўлишига йўл қўймайди. Шунингдек, махфий ва ошкора ҳолатда ўзини ножоя қилиқлар, беъмани ҳатти-ҳаракатлардан сақлайди. Қолаверса, ўзини тоқати кўтара олмайдиган нарсага  ундаб, ноўрин жойларга ташлаб қўймайди. Чунки, шунинг натижасидагина мустаҳкам қўрғонда бўлиб, пастлик, нуқсонликка рози бўлмайди.

-  Олий ҳиммат эгаси насабининг обрў-эътиборига, зодагонлигига таянмай, ўзи иқтидорли бўлишга, ўзининг шарафи билан шон-шуҳрат топишга ҳаракат қилади, балки унга насабининг аслзода бўлмаслиги зарар қилмайди. Ҳимматининг олийлиги унга шон-шуҳратли бўлишига кифоя қилади. Борди-ю, бир киши аслзода бўла туриб унга олий ҳимматни ҳам зиёда қилса, худди гўзал нарсага қимматбаҳо зийнатни қўшиб қўйиш каби бўлади, (яъни нур устига нур болади).

       Агар сиз олимлар, ҳофизи қуръонлар хонадонидан бўлсангиз, бу билан фахрланманг. Хонадонингизни  бу гўзал шароитда бўлиши муҳим эмас, асосийси сизнинг олим,  ҳофизи- қуърон бўлмоғингиздир. Ўйлаб кўринг! Сиз бу нарсани қилишга ҳаракат қиляпсизми?!

Сиз ҳақиақатдан ҳам олий ҳимматлимисиз?

Кўпинча, “Ҳа”,- деб жавоб беришингиз мумкин. Лекин мен бу жавобингизга қониқмайман.

Ахир сиз ҳаётдаги энг олий мақсад – Аллоҳнинг розилиги учун ҳимматингизни янада зиёдароқ қилишни истамайсизми?

Тўғри кўпинча кўпларимиз бу саволга: “Ҳа жуда хоҳлаймиз”,-деб жавоб беришимиз мумкин.

Яхшиси  келинг, ўзимиздан оилй ҳимматли бўлиш сабаблари  қайсилар, деб сўраб кўрайлик?

Бу саволларга жавоб ўлароқ келаси мақоламизда сизга олий ҳимматли бўлиш сабабларининг баъзисини айтиб ўтамиз.

 

“Кайфа таҳфазул қуръанил карим фи шаҳр” “Қандай қилиб бир ойда Қуръони каримни ёд олишингиз мумкин?” номли китобдан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маҳмуд Халил Хусорий Мисрнинг дунёга машҳур қориларидан. Миср қишлоқларидан бирида туғилган, отаси бўйра тайёрлаб сотгани учун у Хусорий бўлиб кетган араблар давоми...

3880 09:20 / 30.08.2019
Ҳар бир мўмин банда ҳаётгузаронлик қилиши учун Аллоҳ таоло яратган ҳалол нарсаларни яхшилаб ўрганиши, касбидаги, ишидаги муомалаларда, олдибердиларда, қайси давоми...

2743 21:30 / 03.08.2019
Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига Мен уйда ғамга ботиб давоми...

3215 12:30 / 15.11.2018
Аллоҳнинг дўстлари Унинг сонсаноқсиз неъматлари учун қанча шукр қилсалар, шунча озлигини ҳис этиб, барча ҳолларида шукрни зиёда қилиш ҳаракатида бўлишган.Зеро, давоми...

7115 14:10 / 01.10.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021