1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Пайғамбар Муҳаммад сав гуноҳ қилганларми?

20:38 / 22.04.2017 4373 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

8-савол. Мусулмонлар Муҳаммадни бегуноҳ тасвирлашади, ва унга ҳар бир нарсада эргашишини талаб қилишади, шунингдек шафқатсизликда ҳам. Лекин Қуръонда Муҳаммад бирор жойда бегуноҳ деб аталмаган,аксинча шундай оят борки унда Пайғамбарнинг гуноҳи бор эди ва бўлади деб айтилади.

    8-жавоб. Ислом танқидчилари қуйидаги оятни назарада тутишади: “(Бу фатҳ) Сиз учун Аллоҳнинг олдинги ва кейинги хатоларингизни кечиши, Сизга Ўз неъматини мукаммал қилиб бериши, Сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учундир”. (48:2)

 Рус тилига таржима қилгувчилар бу ерда кўпинча биз ишлатган «хатоларингизни» сўзи ўрнида гуноҳларингизни сўзини ишлатишади. Бу сўзлар қандайдир маънода синонимлар бўлса ҳам, замонавий сўз ишлатишда рус тилида “грех” гуноҳ сўзи кўпроқ - бирор бир Илоҳий қонунни бузиш, ўзини Худо иродасига қарши қўйиш, ахлоқсизлик, Худо жазолайдиган амални қилишни англатади. Араб тилида бу маънони исм  сўзи билдиради. Унинг остига барча катта кичик гуноҳлар киради. Лекин келтирилган Қуръон оятида исм сўзи эмас, балки занб сўзи турибди, занб сўзига эса “ошибка”- хато тушунчасининг маъноси яқинроқ., бу сўз эса ўртача ахлоқий инсон табиатини ҳам билдираверади. Олимлар белгилаганларидек занб –бу Аллоҳ томонидан савоб берилмайдиган инсоннинг беихтиёр содир қилган харакатидир.

Шундай қилиб, занб – диний сўз ишлатишда тушуниладиган гуноҳ эмас, қайсики ўз-ўзидан Худонинг буйруғини бажариш эмас, инсон ўз ақли билан бажарган амал, лекин шу билан бирга Худонинг ҳукмлари, Шариат аҳкомлари бу амал билан бузилмаган бўлади. Бундай амал Аллоҳ таъоло томонидан мукофотланмайди, шунингдек жазоланмайди ҳам, чунки дин амрлари ҳам бузилмаган эди. 

Бу Оятнинг нозил бўлиш сабаблари қуйидаги воқеъани тушунишга ёрдам беради: Пайғамбар сав бир гуруҳ қурайшнинг обрўли улуғлари билан суҳбатлашиб турган эдилар, шу пайт бир фақир киши Пайғамбар савни олдиларига келиб гаплашмоқчи бўлди. Пайғамбар сав олиб бораётган суҳбатларини тугашини кутиб туришни илтимос қилдилар. Лекин  Парвардигори олам Ўзининг Пайғамбарини  суҳбатини тўхтатиб, фақир саҳобага қулоқ солмаганлари учун итоб қилди. Фақир билан суҳбат Аллоҳнинг наздида муҳимроқ эканини Муҳаммад сав билмас эдилар.

Муҳаммад сав қонунни ҳам одобни ҳам адолатни ҳам бузмадилар. Зоҳиран ўзларини қандай тутиш тўғрисида у зот Аллоҳга мурожаат қилишлари керак эди, лекин бундай ҳолатларда одатда қандай йўл тутилса шундай йўл тутдилар. Бу пайғамбардан бошқа одамга тўғри иш ҳисобланса ҳам Узот учун занб бўлди.

Хулоса қилиб айтганда хато ишларни ихтиёрсиз равишда қилиш ҳар қандай инсондан содир бўлиши мумкин, шу жумладан пайғамбарлардан ҳам содир бўлади. Юқорида келтирилган Қуръон ояти  қаратилган Пайғамбаримиз Муҳаммад савда ҳам, беихтиёр содир этилган баъзи амалий хатолар бўлган эди, аммо гуноҳлар (исм) - шаръий қонунларни бузиш ва Аллоҳнинг буйруқларини бузиш Пайғамбар Муҳаммад савдан содир бўлмаган.


Ойдин Али-зода.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда улуғ мужтаҳидлар, мазҳаббошиларга тош отиш, уларни камситишга уриниш ва шу йўл билан бемазҳабликни тарғиб қилиш ҳолатлари давоми...

3195 20:30 / 06.06.2021
13савол. Қуръонда бемаъни хато бор сизнинг Муҳаммадингиз Исонинг онаси Авлиё Мариямни Мусонинг иниси бўлган Хоруннинг синглиси деб ҳисоблайди. Қандай қилиб сиз давоми...

4414 20:42 / 22.04.2017
...Бугунги кунда ислом олами гувоҳ бўлиб турган нарса ўша янги ислом .элчи,ларининг тинимсиз ҳаракатларидан келиб чиққан нарсалардир. Биз уни аввал билмаган эдик. давоми...

4036 05:00 / 03.03.2017
Ҳозир нима бўляпти Бир одам пайдо бўладида, .Фалон оятнинг маъноси ундай эмас, мана бундай,, дейди. .Нима учун бу оятни бундай тушундингиз, биродар, дейсиз. .Фалон давоми...

2276 17:07 / 29.11.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021