1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Жаноза намози

21:14 / 22.04.2016 10032 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот этди. Маҳалла оқсақоллари жанозани кечиктириб бўлмайди деб, хуфтон намозидан кейин жаноза тайинлаб қабрга қўйишди. Саволим инсон ўлганидан кейин қанча вақтда қабрга қўшиш керак? Кечқурун ўлган одамни эртаси куни қабрга қўйса ҳам бўлаверадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Соғ бўлинг.

Жавоб: Маййитни дафн қилиш ҳукми ва уни тезлатиш

Маййитни дафн қилиш фарзи кифоядир. Жон узилиши билан уни дафн қилишга тайёрлашга шошилиш керак. Дафнни кундуз куни, нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда қилиш афзалдир. Кечаси дафн қилиш ҳам жоиз.

Мусулмон вафот этса, уни тезда ювиб-тараб, тупроққа қўйиш зарур. Бу иш ўлган одамнинг ҳурмати бўлади.


Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Али, уч нарсани кечиктирма: (вақти) келганда намозни, ҳозир бўлганда жанозани ва тенгини топганингда эрсиз аёл-қизни», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифда кечиктириб бўлмайдиган уч нарса ҳақида сўз кетмоқда:

1. Намоз.

Намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Уни мутлақо кечиктириб бўлмайди. Фақат унутиш ёки ухлаб қолишгина узр бўлиши мумкин, бошқа узр йўқ. Намозни вақтида ўқиш лозим.

2. Жаноза.

Жанозани ҳам узрсиз орқага суриш ҳаром. Узр эса фақат яқин кишиларини, аҳли фазл ва солиҳ кишиларни кутиш бўлиши мумкин, холос.

3. Эрсиз қиз-жувонларни эрга беришни кечиктириб бўлмайди.

Бу иш кечикса ҳам фасодга олиб бориши мумкин. Шунинг учун қиз-жувонларни тезроқ тенгини топиб, узатишга ҳаракат қилиш керак.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жанозани тезлатинглар. Агар аҳли солиҳ бўлса, яхши. Уни (яхшиликка) тақдим қиласизлар. Агар ундан бошқача бўлса, ёмон. Уни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифдан жаноза кўтарилганда нима учун тез юрилишининг ҳикмати келиб чиқади. Бу ишда фақат яхшилик кўзда тутилган. Агар маййит аҳли солиҳ, тақводор, яхши одам бўлса, унга ўлими пайтида у дунёдаги жойи ва бўладиган неъматлар, иззат-икром кўрсатилган бўлади. Маййит ўша ўзи учун тайёрланган яхшиликларга тезроқ етишишга интиқ бўлиб, ошиқиб туради. Шунинг учун уни тезроқ олиб бориб, жойига қўйиш керак.

Агар, Худо кўрсатмасин, маййит ёмон одам бўлса, унинг касофати ҳаммага уради. Унинг касофатидан қутулиш учун уни тезроқ олиб бориб, кўмиш керак бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволНамозда зам сура ўқилиши керак бўлган ракатларда зам сура ўқиш эсдан чиқиб қолса, нима қилиш керак Кейинги ракатда қўшиб ўқиса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфСаждаи саҳв қилинади.

6987 10:55 / 15.08.2017
СаволҲазрат, мен футбол кўраман ва баъзи пайт қизиқишдан қаттиқ ҳаяжонланаман ҳам. Афсуски бу ҳол намозимда эмас. Ақлим бу иш нотўғрилигини англаяпди, аммо ташлай давоми...

4884 20:35 / 05.05.2017
Ассалому алайкум Ишим банкрот бўлиб катта қарзга кириб қолганман. Аллоҳ қодир қилганича қарзимни узмоқдаман. Йиллаб вақтлар кетади қарзимни узишга. Ёш давоми...

2367 12:41 / 30.06.2019
Ассалому алайкум Мен дўстим билан йўлда кеч қолиб аср намозини ўтказиб юбориб масжидга кириб келдик. Масжидда жамоат шом намозини фарзини ўқиётган экан. Мен давоми...

3217 09:10 / 05.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021