1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сут эмишган қизга уйланса бўладими?

21:15 / 22.04.2016 4747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен туғилганимдан сўнг, онамнинг тоблари қочган ва бир аёл менга ўз сутидан берган, 4-5 марта эмган эканман. Тақдир тақазоси билан ўша кишининг қизларига совчи қўймоқчиман. Олдиндан раҳмат.


Жавоб: Бу мутлақо мумкин эмас. Шариатда ҳаром қилинган. У қиз сизнинг эмикдош сингингиз бўлади.

Эмизиш туфайли никоҳи ҳаром бўлган аёллар.

6. «эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз»нинг никоҳи ҳаром қилинди.

Бу жумлада эмиш орқали никоҳи ҳаром бўлган аёллар зикр қилинмоқда. Ояти каримада фақат икки тоифа – эмиш туфайли аслга айланганлар, яъни – она бўлганлар ва уларнинг шохобчалари бўлмиш эмикдош опа-сингилларгина зикр қилинмоқда.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», – деганлар. Яъни насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларга никоҳланиш ҳаром бўлса, сут қардошлик туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади.

Бундай ҳукмлар остига кирадиган эмишнинг шарти шуки, икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг қорнига ўз онасидан бошқа бир аёлнинг сути етиб бориши керак. Ана ўшанда у аёл боланинг онасига, эри эса отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлари ҳам эмган болага хеш бўладилар. Бу ҳукмнинг тўла ҳикмати Аллоҳнинг Ўзига маълум. Аммо баъзи ҳикматлари ушбу ояти карима нозил бўлганидан бир неча асрлар ўтиб, маълум бўлди. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланар экан. Бир онанинг сутини эмиб катта бўлган инсонларнинг физиологик хусусиятлари бир хил шаклланганлиги туфайли улар орасида никоҳ алоқаси бўлса, ўзларига ҳам, улардан бўлган болаларга ҳам катта зарар етади. Буни мусулмонлардан бошқалар энди-энди тушуниб келмоқдалар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
6савол .Ер сайёраси шарсимонми ёки яссими, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва асҳабиҳи давоми...

3215 18:47 / 06.01.2023
СаволУстоз, масжидда айтилган азон эшитилмаса, уйда ёки ишхонада намоз ўқиган одам азон айтиб ўқиш керакми деб, берилган саволларга азон айтиш керак деб жавоб давоми...

4514 10:15 / 24.08.2017
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аёл кишига соч олдириш мумкинмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Мумкин эмас.

7065 08:10 / 19.01.2018
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

4143 21:20 / 24.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021