1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ёмоннинг касофати фарзандига урадими?

15:35 / 24.05.2016 4230 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи инсонлар бутун умри давомида ёмонлик қилиб ўтади, лекин баъзан уларнинг ўзлари ҳаётда жазоланишганини кўрмаймиз. Одамлар жазо унинг фарзандларига тегади, дейишади. Савол шуки, ёмон одамнинг касофати фарзандларига урадими ва бу қандай юз беради?

ЖАВОБ: Ёмон ишларнинг касофати фарзандга уриши ҳаётий тажрибадан келиб чиққан. Ўша ёмонлик қилиб юрган инсон аввало ўзига зарар қилади, қолаверса унга етаётган зарар яқин кишиларга, жумладан унга энг яқин бўлган фарзандларга уриши турган гап. Яъни, ўша ёмонлик қилиб юрган одамнинг ёмонлигидан фарзандлари зарар кўради. Зарар кўриши эса ҳар хил бўлиш мумкин. Мисол учун ароқхўр ароғини ичиб, топганини шу ҳаром нарсага сарфлаб юраверса, фарзандлари қаровсиз, таъминотсиз, нафақасиз қолади. Боласи ароқхўр отанинг мастлигида билиб-билмай қилган ишларидан зарар тортади, калтагини ейди, уятга қолади, тарбиясиз ўсади ва ҳоказо ва ҳоказо. Шунга ўхшаш бошқа номаъқулчиликларни қилганларнинг ҳам ана шу тарзда зарари фарзанд-ларига, аёлларига, яқин кишиларига етади. “Бирники мингга, мингники туманга” деганларидай, ана шу ҳолат ёмоннинг касофати бошқаларга уришидир (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх жаноблари Сиздек билимли алломаларимизнинг борлигига Аллоҳга минг қатла шукурлар қиламиз. Қуйидаги мазмунда саволим бор эдиЖамоат имомининг китобий давоми...

6018 07:10 / 05.04.2016
Яқинда талоқнинг хулуъrdquo деган хили борлигини эшитдим. Бу қандай талоқ, шу ҳақда маълумот берсангиз.ЖАВОБ Хулуъrdquo хулъ талоқнинг бир тури. Бу ҳақда Бақара давоми...

4612 18:47 / 24.04.2016
СаволКуёвим яқинда автомобил тукнашуви содир этди. Суд ҳукмига кўра у туртиб юборган автомобилни тиклаб бериши шарт бўлиб қолди. Ва ҳозирги кунда пулга жуда давоми...

5010 13:05 / 14.12.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли ахли илмлар, Аллоҳ таоло бу қилаётган эзгу ишларингизда куч қувват ақл идрок берсин. Мен билиб туриб гунох ишга қўл урганман, яъни бир давоми...

4442 06:10 / 25.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021