1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қиз боққан жаннатий бўладими?

15:46 / 24.05.2016 4706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳтарам Ҳазрат! Аёлим билан уч қизни тарбияламоқдамиз. Яратган Эгам уларни солиҳалардан қилсин, омин! Аёлим ва мен  шу фарзандларга шукрона келтириш билан бирга Аллоҳга дуолар қилиб ўғил фарзанд ҳам тиламоқдамиз. Яратган Эгамдан бизнинг ҳаққимизга дуо қилишингизни сўраймиз, илтимос!

ЖАВОБ:  Аввало сиз билан келинимизга совға тариқасида бир ҳадиси шарифни шарҳи билан тақдим этишга ижозат бергайсиз.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса, уларга одоб берса, меҳрли бўлса ва кафолатини олган бўлса, албатта, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. «Ё Аллоҳнинг Расули! Агар иккита бўлса ҳамми?» дейишди. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Қавмдан баъзиси «Битта» дейилганда, «Битта бўлса ҳам» дердилар», деб билди». Аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Битта бўлса ҳам вожиб бўлади» деб жавоб берганлари ҳақидаги ривоятлар ҳам бор.

Биттами, иккитами ёки учтами, ундан кўпми – қиз болани тарбиялаб вояга етказиш билан бандага жаннатга кириш вожиб бўлиб қолиши жуда улуғ гап. Бу қиз бола тарбиясига динимиз қанчалар катта эътибор берганини яна бир бор таъкидлайди. Албатта, қиз болани боқиб-тарбиялаш жуда нозик ва машаққатли меҳнат эканини ҳамма яхши билади. Аммо бу меҳнатнинг савоби ва мукофоти ҳам ўзига яраша юқори даражада эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз. Ушбу ҳадисда сонидан қатъи назар қиз болаларга одоб берган, меҳрли бўлган ва кафолатига олган кишига жаннат вожиб бўлиши баён этилган (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Сизларни кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этаман Минг илтимослар билан икки саволим бор эди. Бу саволни опам ва поччамнинг номларидан давоми...

3464 08:23 / 18.08.2019
СаволАссалому алайкум Кeча хуфтон намозига масжидга кирдим. Намоз бошланиб бўлган эди. Жамоатнинг сўнгги сафига сиғишим учун жой йўқ эди, яъни саф тўлиб бўлган давоми...

7337 09:00 / 13.07.2018
Муҳтарам шайх ҳазратлари, Сизга бўлган чуқур эҳтиромимни ва Аллоҳ йўлидаги самимий муҳаббатимни қабул қилгайсиз.Ҳурматли устоз, рухсат берсангиз, менинг ҳам давоми...

4061 21:11 / 24.04.2016
14савол .Солиҳа аёл Қиёмат куни золим, жиноятчи, мушрик эри билан дўзахда бирга бўладими, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва давоми...

4208 09:00 / 01.02.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021