1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳар эркакка биттадан аёлми?

15:52 / 24.04.2016 3957 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримда ҳамманинг жуфти билан яратилгани хабари бор. Энди бир савол туғилиб қолди: ҳамманинг жуфти бир аёлга бир эркакми, ёки бир эркакники битта аёл, бошқасиники иккита аёл ва ҳоказоми? Масалан, бир эркак аёлга уйланди ва ажрашди. Эркак ҳам бошқасига уйланиб кетди. Айтинг-чи, улар бир-бирларига вақтинча жуфт эдиларми? Ўзи умуман бир эркакка бир аёл умрининг охиригача жуфт бўлиб қоладими ёки вақтинча жуфт бўлиб туриши ҳам мумкинми?

ЖАВОБ: Қадимдан маълумки, ҳайвонларда ҳам, ўсимликларда ҳам жуфтлик бор. Қуръони каримда ўсимликлар ҳақида шундай дейилади: «Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанча жуфтларни ундириб қўйибмиз» (Шуаpо, 7). 

Инсон ва ҳайвонлар ҳақида эса шундай дейилади: «У осмонлару Ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди» (Шўро, 11). 

Қуръони каримда бу билан кифояланиб қолинмайди, балки дунёдаги барча нарсаларда ҳам жуфтлик борлиги таъкидланади: «Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик» (Зарият, 49). 

Шу ҳақда бир оз тўхталиб ўтсак. Маълумки, электр токи Қуръони карим нозил бўлганидан бир неча асрлар кейин кашф этилди. Унда манфий ва мусбат зарядлар бўлиб, ана шу зарядларнинг бирлашувидан электр токи ҳосил бўлади. Энди буни қўйиб туриб, энг кичкина нарса атом ҳақида сўз юритайлик. Олимларнинг аниқлашича, атомнинг маркази бўлиб, унинг атрофида электронлар бор экан. Электронларда эса манфий заряд, марказда мусбат зарядлар мавжудлиги аниқланди. Тажрибалар давом эттирилди, ниҳоят атом марказининг ўзи ҳам протон ва нейтронга бўлинишини 1932 йили инглиз олими Жеймс Чадвик кашф этди. 

Очиқ кўриниб турибдики, сиз жуфтлик маъносини мутлақо нотўғри талқин қилгансиз. Сизнинг саволингизда бир эркакка бир аёл тўғри келиши керакми ёки кўпроқ бўлса ҳам бўлаверадими, деган фикр бор. Бу, албатта, нотўғри фикр (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
CАВОЛ .Нур, сурасининг учинчи оятида .Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур, деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси давоми...

5707 21:19 / 27.04.2016
СаволЯкка намоз ўқиганда масалан хуфтонни аъзон айтгач намозга нийят қилиб, қўллар боғланса, сўнг дарров такбир айтмаганлиги ёдига тушиб қолса, намозда давом давоми...

4835 17:45 / 17.10.2017
АЁЛ КИШИНИНГ ҚОНИНИ ИККИ ЁШГА КИРМАГАН БОЛАГА ҚУЙИШ ҲАҚИДАБУ ҲАРОМ ҚИЛУВЧИ ЭМИЗИШ ҲУКМИНИ ОЛАДИМИ ЁКИ ЙЎҚ.БУ ҚОНГА ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ ЁКИ ЙЎҚ.Аллоҳга ҳамду сано давоми...

3757 16:30 / 27.04.2016
СаволАёл ўз эри учун қошини териши ёки сочини кестириши мумкинмиЖавобҚош териши мумкин эмас. Соч кестириши мумкин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

7207 14:29 / 03.03.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021