1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намоз ўқимасдан рўза тутиш...

15:55 / 24.05.2016 9706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим: намоз ўқимасангиз, рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақийқатан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аввало, мен муҳтарам савол эгасини 30 кун рўзани тўлиқ тутганлари билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло бошқа рўзадорлар қаторида бу кишининг ҳам рўзасини қабул қилган бўлсин. Бандаларнинг қилган амалларини баҳолаб, «ўқимаганингиз учун рўзангиз қабул бўлмайди», деган кишилар қайси ҳужжат, далилга суянганлари биз учун номаълум. Лекин шуни яхши билиш керакки, барча ибодатлар, барча амалларнинг қабул бўлиши учун асосий шарт иймон-эътиқоддир.

Шу билан бирга, мукаллаф бўлишлик, яъни бало­ғат ёшига етганлик ва ақли-ҳуши жойида бўлишлик шартлари бордир. Бундан кейин яна ҳар бир ибодатга алоҳида қўйиладиган шартлар бўлади. Ана шу шартларга қарайдиган бўлсак, рўза ибодатини қабул қилишга намоз ўқиш шарт этилмаган. Албатта, бу дегани, «рўза тутиб, намоз ўқимай юраверса, бўлади» деган гап эмас. Лекин билишимиз лозимки, рўза ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У, Исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади ва намоз ҳам ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У ҳам Исломнинг беш рукнидан бири, балки дийннинг устуни ҳисобланадиган ибодатдир.

Биз, аввало, намоз ўқимаслик, албатта, яхши эмас. Рўзани ўттиз кун ният билан тутган одам учун намоз­ни ҳам ўқимоқлик ниҳоятда осон бир иш ҳисобланади. Шунинг учун барча мўмин-мусулмон биродарларга ўзимиз учун фарз бўлган намозни вақтида чиройли қилиб ўқиб юришимиз лозим эканлигини таъкидламоқчимиз. Лекин фиқҳий маънодан гапирадиган бўлсак, иншоаллоҳ, Рамазон рўзасининг қабул бўлишига ишонамиз. Роббул оламийн қабул қилган бўлсин. Иншоаллоҳ, бундан кейин намозларни ҳам вақтида ўқиб, рўзани ҳам ўрнида тутишни насийб қилган бўлсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз биродарлар билан бир масалада ихтилоф қилиб қолдик маҳсини оёқдан ечса таҳорат кетади ва бошқатдан таҳорат қилиш керакми ёки фақат оёқни ювиш давоми...

8136 21:34 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Кeча хуфтон намозига масжидга кирдим. Намоз бошланиб бўлган эди. Жамоатнинг сўнгги сафига сиғишим учун жой йўқ эди, яъни саф тўлиб бўлган давоми...

7323 09:00 / 13.07.2018
Исломда аёлларнинг улов, бугунги кунда эса ndash машина, минишлари ҳақида қандай кўрсатмалар борАёлларнинг улов минишлари тўғрисида демак аёллик латофатига хос, давоми...

9910 14:59 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Масжидимизда ёш қори имомли қилади, шу хуфтон намозида хатм қилади. Биз ёд олмаган суралардан ўқиганида бир хил воқт тутилиб қолишади. Ясин давоми...

2933 08:38 / 20.12.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021