1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тиланчига нима берган маъқул?

18:36 / 24.04.2016 4388 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйимизга бир аёл келиб тиланчилик қилди. Мен унга нон олиб чиқиб берсам, аёл: «Менга нон керак эмас, ноним бор, менга пул бер», деди. Жаҳлим чиқиб кетди. Унга нон ҳам, пул ҳам бермай ҳайдаб юбордим. Бунга фикрингизни билмоқчи эдим.

ЖАВОБ: Албатта тиланчилик маданий бир ҳолат эмас, ҳар бир миллат учун фахр ҳам эмас. Бу кўнгилни ғаш қиладиган нохуш бир ишдир. Яшаши ниҳоятда қийинлашиб, танг аҳволда қолинганда ўзини ҳалокатдан қутқариш учунгина тиланчилик килишга шариатда рухсат берилган. Лекин умр бўйи тиланчиликни касб қилиб олиб, ўзи соғ-саломат ҳолатдагилигида қарамай ишламасдан, ҳалол меҳнат қилмасдан, балки меҳнатдан қочиб, бойлик тўплаш учун ёки умуман умрини тиланчилик кетидан ўтказиш учун тиланчиликни ўзига касб қилиб олиш шариатга тўғри келмайдиган нарсадир. Бунга алоҳида эътибор бериш керак. 

Афсуски, ҳозирги кунда кўча-йўлларда, масжидлар ичидаю ташида, маҳаллалардаю ва бошқа жойларда ҳам  тиланишни одат қилиб олган кимсалар кўпайиб бормоқда. Бунинг устига қопида тўла нони ва чўнтагида пули туриб, кечаю кундуз демай одамларни безовта қилиш, эшигини тақилатиш, бирор нарса беришни талаб этиш, хиралик билан туриб олиш ҳолатлари ҳам кўп учраяпти. 

Буларнинг ҳаммаси шаръан жоиз эмас. Ислом маданиятига тўғри келмайдиган бу ҳолатдан қутулишимизга ҳаракат қилишимиз керак. Албатта ҳаётда қийналиб қолган кишиларга моддий ёрдам бериш – улуғ савобли ишлардан. Лекин садақани уларнинг уйига олиб бориб бериш мумкин. Ўзининг инсонийлик қадриятини йўқотмаган ночор кишилар ҳожати бўлса ҳам уялиб, сўрамай туришади, бермаганингизга қўймай, ортингиздан қолмай хиралик қилишмайди. Садақани бундайларга эмас, ориятли, сўрашга ийманадиган ҳақиқий муҳтожларни топиб бериш савоб бўлади (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲазрат, ҳозирда номаҳрамлар орасида катта фитналар бўлаётган замонда, номаҳрамдан ҳадя олиш ҳақида шариатимиз нима дейдиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин эмас.httpsavollar.islom.uzsavol20423

5135 10:05 / 10.08.2017
СаволШом намозининг вақти кириши билан мен намозни овоз чиқармасдан ўқишни бошладим. Бир ракаат ўқиб бўлгандим, шеригим келиб менга иқтидо қилди, мен эса овоз давоми...

6896 10:30 / 25.12.2017
CАВОЛ .Нур, сурасининг учинчи оятида .Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур, деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси давоми...

5709 21:19 / 27.04.2016
СаволАссаламу алейкум ҳазрат. Рўзадор инсон бирон бир таомни ҳидлаб кўрса унинг рўзаси бузилмайдимиЖавоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бузилмайди. httpsavollar.islom.uzsavol9586

4785 18:03 / 02.05.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021