1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Пул топиб олинса нима қилинади?

18:39 / 24.04.2016 9984 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак? Олишим мумкинми ё менга ҳаромми? Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими?

  ЖАВОБ: Бу мол-мулкка тааллуқли масала. Шариат ҳукми бўйича йўқолган нарсани топиб олган шахс уни омонат шаклида олиб туриб, топиб олганини эълон қилади. Эгаси чиқса, қайтариб беради. Агар чиқмаса, эгаси чиқса тўлаш шарти билан топиб олган шахс унга эгалик қилади. Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», деганлар» (Муслим ва Аҳмад).

Йўқолган нарса топилганини билдириш топиб олган жойида ва одамлар кўп бўладиган ерларда топиб олган кишининг ёки вакилининг: “ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, фалончига учрасин”, деб эълон қилиш билан бўлади. Нарсаси йўқолганини даъво қилиб келган шахс эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб, ўзиники эканини исбот қилиши шарт.  

Шундай нарсаларни топиб олган одам бир йилгача омонат шаклида ушлаб туради. Бир йилгача эгаси чиқса, омонатни унга беради. Агар бир йил ичида эгаси чиқмаса, у нарса топиб олган кишининг мулкига айланади. Лекин, эгаси чиқиб қолса, тўлаб бериш шарти билан. Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Шунда у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса, уни унга топшир», деганлар» (Муслим). Демак, йўқолган нарса эгасини кутиш учун тайин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олганнинг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериши керак экан (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Витр намозида қунут дуосини ўқишдан аввал қўлни кўтариб такбир айтишда бошим эгик ҳолатда, нигоҳим жойнамозда давоми...

4825 14:46 / 13.07.2017
Ҳурматли Шайх ҲазратлариМени бир саволим бор эди Сизга, агар имкониятингиз бўлса аниқлик киритиб берсангизсўнгги вақтларда интернет тармоғида жуда кўп давоми...

6899 21:07 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Саволларканал 4659савол юзасидан сурамохчи эдим. Имомга эргашишда, имом Аллоҳу акбарrdquo деганда, иқтидо қилувчи ҳам Аллоҳу акбар деб ўзига давоми...

3120 12:38 / 19.06.2019
Бир биродаримизнинг қизига жин кириб олган эмиш. Қанча дўхтирга кўрсатди, бирор тайинли ташхис қўя олишмади. Охири жин чиқарадиган бир кишига олиб бориб ўқитиб давоми...

22344 15:50 / 24.05.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021