1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Янги уйга қайси куни кўчилади?

19:09 / 24.04.2016 22767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми? Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била олмаяпмиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.  

ЖАВОБ:  Бу маънода қатъий кўрсатма йўқ. Аммо чоршанба куни дуолар қабул бўлишидан умидворлик борлиги сабабли, баъзи аҳли фазл кишилар ўша кунни ихтиёр қилганлар.

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар. Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобат билдим». 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар.

Чоршанба куни икки намознинг ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар. 

Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам Шайх ҳазратлари Яқинда Ўзбекистон телевиденияси орқали журналист Умида Аҳмедова ва унинг турмуш ўртоғи Олег Карповларнинг .Бокиралик юки, номли фильми давоми...

21128 21:09 / 25.04.2016
СаволИссиқхоналарда ўстириладиган кўкат, помидор, бодринг маҳсулотларидан қанақа ушр чиқарилади Сотиб бўлиб, соф даромаддан 101 бериладими Умумий ҳосилнинг 101 давоми...

3980 09:05 / 26.01.2018
Бир дугонам ўз эрига хиёнат қилган эди. Унинг 3 фарзанди бор. Кейинроқ эса у ўз хатосини тушуниб етди шеклли, энди динга қайтди ва ибодат қилмоқда. Худо унинг давоми...

7880 15:40 / 26.04.2016
САВОЛ Фарзанд туғилгач отаона унга суюб исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва маросимлар давоми...

11739 18:50 / 26.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021