1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сажда ояти учун қандай сажда қилинади?

20:45 / 24.04.2016 9546 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Намозда сажда ояти келган сура ўқилса, сажда қай тартибда амалга оширилади?

Бу гап бошланғич китобларда ҳам бор. Ушбу сайтда бор. Излаб топиб, ўқиб олсангиз бўлмайдими?! Ҳозир мен саволлар саҳифасини очган эдим, қизил ҳарфлар билан “излаш хизмати” деб ёзилган саҳифа очилди. Ўша ёзувни босган эдим, савоб бериш жойи очилди. “Қироат саждаси” деб ёзиб “кириш”ни босган эдим 39 сонияда 641та жавоб чиқди. Ҳаммаси сиз сўраган саволнинг жавобига оид. Биз шу хизматларни сизлар учун қилганмиз. Китобларни ҳам. Ҳар бир одамга, ҳар бир масалани алоҳида-алоҳида ёзиб, айтиб бериш имконимиз йўқ. Бошқа ишлар жуда ҳам кўп. Уларни бажариш аҳамиятли. Ҳар куни сизлардан ўртача 20 – 30 та савол келади. Ҳар куни ўртача ўн бет атрофида янги китоби ёзиш керак. Ҳафтада беш кун дарс бор. Маълум кунларда одамларнинг қабули бор. Овозли китоблари қилиш керак. Йигирмадан ортиқ сайтга қараш керак. Одамларга ўртача икки марта маъруза қилиш керак. Шунга ҳам бир ярим, икки соат кетади. Бундан бошқа ишлар ҳам мавжуд. Сизлардан ўтиниб илтимос қиламан, менга кўмакчи бўлинглар. Сизлар учун тайёрлаб қўйилган шароитлардан тўлиқ фойдаланинглар. Менинг вақтимни зое бўлишига сабабчи бўлманглар. Мен яхши тушунаман. Сизлар бевосита мулоқот бўлишини истайсизлар. Аммо тайёр жавобларни ўқиб олишингиз ҳам мулоқотдир. Ўқиб тушуна олмаган нарсаларни сўранглар.

Ушбу саволнинг соҳибасига алоҳида ташаккур айтаман. Анчадан бери айтаман деб юрган гапларни айтишга сабабчи бўлдилар. Аллоҳ таоло хайрларини берсин! Динимизга, ибодатга бўлган қизиқишларини зиёда қилсин! Аллоҳ таолонинг розилигини топиб, икки дунёнинг саодатига муяссар бўладиган бандалардан бўлишларини насиб қилсин!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

4145 21:20 / 24.04.2016
Савол Дугонам ёмон йўлларда юриб қизлигини йўқотди. Лекин қилган ишларига пушаймон бўлиб, рост тавба қилди. Энди у ўзи ва оиласининг шаънини сақлаб қолиш учун давоми...

8733 21:16 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Шом тушгач усти беркитилмаган овқат ва сувларга шайтон эрталабгача бавл қилиши ростми Ўша нарсадан еган одамнинг дуолари қабул давоми...

3349 12:46 / 14.10.2018
САВОЛ .Дуоларга инган хислатлар, китобидаги ёзувлар ҳақиқатга қанчалик яқин Шунингдек, ундаги .Кимёи саодат, бўлими ҳақида алоҳида тўхталиб ўтсангиз. Яна бир давоми...

31381 20:10 / 27.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021