1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шундай ҳадис борми?

20:49 / 24.04.2016 3627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен овқатланаётган пайтимда ўнг қўлда овқатни, чап қўлда нонни ушлаб овқатланар эдим, бир киши буни кўриб бу нотўғри деди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Чап қўлда еган овқатингизни чиқариб юборинг” деган эканлар» деди. Саволим шуки, 1-шундай ҳадис борми? 2-Мени овқатланишим нотўғрими? Аллоҳ рози бўлсин.


- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхшилик, эҳтиром, хайр маъносидаги бир нарсани олиш ёки бериш, ичиш, ейиш, кийиш, ювиш каби ишларни ўнг қўл билан қилар ва ўнгидан бошлар эдилар.

Умуман, Исломда яхшилик маъноси ўнг томонга боғлаб қўйилган. Аҳли жаннатлар «ўнг томон соҳиблари» дейилади. Бу дунёда яхши амаллар билан ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари қиёмат куни ўнг томонидан берилади. Ҳатто намоздаги сафда имомнинг ўнг томонида туриш афзал ҳисобланади. Қолаверса, ҳадисда зикр қилинганидек, ҳар бир шарафли, яхшилик, поклик ва зийнат ишларини ўнг қўл билан қилиб, ўнгдан бошлашга тар¬ғиб этилади.

Аксинча, чап тараф нохуш, нопок ишларга хос қилинган. Аҳли дўзахлар «чап томон соҳиблари» дейилади. Бу дунёда ёмон ишлар билан ўтган кишиларнинг номаи аъмоллари охиратда чап қўлларидан (томонларидан) берилади.

Нопокликдан тозаланиш, масалан, истинжо, аъзолардаги нопокликни кетказиш, бурун қоқиш каби ишлар чап қўл билан қилинади.

Бу кўрсатмаларга риоя қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилишдир, Ислом маданиятининг рамзларидандир. Кўпчилигимиз бу нарсаларнинг фарқига бормаймиз. Ҳамма нарсани аралаш-қуралаш қилаверамиз. Бу билан аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига, исломий одобларга хилоф иш қилган бўламиз. Қолаверса, Ислом маданиятидан хабардор кишилар ҳузурида ким эканимизни ошкор қилиб қўямиз.

Бу одобларга мунтазам амал қилиш лозим. Агар айтиш жоиз бўлса, бу нарсалар мусулмон маданиятининг белгилари, мусулмонларни бош¬қалардан ажратиб турадиган хусусиятлардандир.

Шунинг учун таом ва ичимликни оғизга олиб боришда ўнг қўлни ишлатиш лозим. Сиз нотўғри қилгансиз.

Таом ўнг қўл билан ейилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом барча ишларни ўнгдан бошлашни яхши кўрар, шу каби таомни ҳам ўнг қўллари билан ер эдилар.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ» дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!» дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволПластик карта борасидаги саволларга берган жавобларингизга ақлим етмагани учун тушунмадим, шунинг учун яна савол билан мурожаат қилаяпман. Агар пластикдан давоми...

4520 19:17 / 13.04.2017
САВОЛ Очиғини айтсам, оиламиз у қадар тақводор, исломий оила эмас. Оилада фақат ўзим имкон қадар динимиз буйруқларига амал қилишга ҳаракат қилиб келаман. давоми...

3677 20:44 / 24.04.2016
САВОЛ Мусулмон аёл ўз эри ва маҳрамлари уйда қолиб, мусофирчилик сафарига чиқса, қандай йўл тутиши керак Хусусан ҳаж ва умра сафарига.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

3900 18:42 / 26.04.2016
САВОЛ Имом алМотурийдий ва Ашъарийя ақидасида 3 та жузъий фарқ борлигини Сунний ақийдаларrdquo китобидан ўқиган эдим адашмаган бўлсам 3 та фарқ мана шу фарқни давоми...

3721 20:56 / 25.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021