1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Гўдак фарзандидан айрилганлар жаннатийми?

21:01 / 24.04.2016 4340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма ёшимда икки фарзандимдан ажрадим. Аммо сабр қилдим, оналик бахтига мушарраф этгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Бола гўдаклигида оламдан ўтса, ота-онаси учун Аллоҳдан шафоат тилаб, жаннат эшиги ёнида уларни кутиб турар экан, деб эшитдим. Шу гапда асос борми?

ЖАВОБ: Фарзандлари чақалоқлигида ўлиб кетган ота-оналар учун дўзах ўти ҳаромлиги, улар албатта жаннатга тушишлари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Шулардан айримларини келтирамиз.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта боласи вафот этса, бу Аллоҳ таолонинг иродаси деб сабр қилса, ана шу сабри учун Аллоҳдан савоб умидида бўлса, у албатта жаннатга киради", деганларида биз: "Эй Расулуллоҳ, агар унинг иккита боласи ўлиб, шунга сабр қилган бўлса-чи?" деб сўрадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккита бўлса ҳам", дедилар" (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бир мусулмон кишининг учта фарзанди ўлган бўлса, дўзах ўти унга тегмайди", дедилар (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: "Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?" дейди. Улар: "Ҳа", деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: "Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?" дейди. Фаришталар яна: "Ҳа", деб жавоб беришади. "Бандам нима деди?" деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: "Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди", дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни "ҳамд уйи" деб атанглар", дейди” (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволТаҳоратли одам, таркибида спирти бор бўлган атир ёки шунга ўхшаш парфумерия маҳсулотлатидан фойдаланса таҳорати бузиладими Ўзи умуман таркибида спирти бор давоми...

6676 14:45 / 31.12.2017
СаволАссалому алайкум Аниқ эсимда йўқ, лекин эсимда қолгани бир киши фарзандига дам солдиргани олиб боради, дам солган инсон унинг фарзандига .Ихлос, сурасини давоми...

7866 09:05 / 25.03.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Онамнинг 25 йиллик қазо намозлари бор. Ёшлари анча каттароқ ndash 60 га яқинлашиб қолди. Ўқишларига кўзлари етмаяпти. давоми...

5660 17:01 / 15.01.2018
Ассалому алайкум Устозлар, агар маҳсини тўпиққача бўлган қисми сунъий теридан, тўпиқдан юқори қисми замш бўлса унга масх тортиш жоизми 2. Нике белгили давоми...

2841 12:01 / 07.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021