1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дўзахда абадий қолиш масаласи

21:09 / 24.04.2016 4550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум! Калима келтирган мусулмон одам бу дунёда гуноҳлар қилиб ўтса (масалан, кўпчилик зино, ичкиликбозлик ва кичик гуноҳлар қилиб ўтишади), аммо Аллоҳга иймон келтирган ва охиратга ишонган бўлса, абадий дўзахда қолиши мумкинми ёки қилган гуноҳларига дўзахда жазо олиб, сўнг барибир жаннатга ўтадими? Илтимос, шу ҳақда аниқроқ тушунтириб беринг. Раҳмат!

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Дўзахда абадий қолиш мўмин-мусулмонлардан бошқалар учундир. Мўмин-мусулмонлардан гуноҳ­кор бўлганлари қилган гуноҳига яраша дўзахда қолганидан кейин жаннатга чиқариладилар.

Бу ҳақда «Ақийдатут-Таҳовия»да қуйидагилар айтилган:

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабийра аҳллари, агар муваҳҳид – тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У зотни таниган ҳолларида рўбару бўлганларидан ке­йин, дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади.

Аллоҳ таоло Ўз китобида:

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир» («Нисо» сураси, 48-оят), деган. Агар хоҳласа, уларни Ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни Ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу, Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Аллоҳим, эй Ислом ва Унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи сенга у билан рўбарў бўлайлик». Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ўнг ва чап тарафдаги фаришталар инсондан ажралмайдилар. Улардан ташқари яна битта фаришта бормиҚуйидаги ишларndashинсон бутунлай ҳожати учун давоми...

6508 16:37 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Азиз устозлар, аёл киши ўлганидан кейин у дунёда охирги эри билан бирга бўлади, деб ўқидим. Агар эрнинг аёли вафот этиб, у бошқа аёлга уйланса давоми...

4123 12:00 / 14.11.2018
Ассалому алайкум Турмуш қурганимизга 6 йил бўлди. Ҳаммага аён никох ўқитганда махрамига нима берасиз деб сўралади, мени турмуш ўртоғим махрамига 500.000 сўм бераман давоми...

3151 09:57 / 15.01.2019
САВОЛ Ҳурматли шайх ҳазратлариҲозирда эрхотин ўртасидаги кўпгина муаммолар, ажралишларнинг сабаби молиявий муносабатлардаги билимсизлик оқибатида бўляпти, давоми...

5882 20:55 / 25.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021