1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нима учун эҳром ва кафан оқ рангда бўлади?

21:10 / 24.04.2016 5501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай: нега кафан ва эҳром оқ рангда?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу ерда оқ матонинг афзаллиги ҳақида гап кетяпти, холос. Ҳажга боргандаги эҳром ёки бир мўмин-мусулмон инсон вафот этганида уни кафанлашдаги кафанлик оқ бўлиши фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бошқа рангдаги матолардан эҳром ёки кафан қилиш жоиз. Баъзилар шундай қилади ҳам. Мисол учун, Доғистондаги Шофеъий мазҳабидаги диндош биродарларимиз ўлганларни яшил рангли матода кафанлашади ва «аҳли жаннатнинг кийими яшил рангда бўлади, шунинг умидида биз ўлганларимизни яшил матога кафанлаймиз» деган фикрни олға суришади.

Шунингдек, ҳаж ёки умрага борган одам оқ рангдан бошқа рангдаги матодан эҳром боғлаши жоиз, лекин оқ бўлиши афзал ҳисобланади. Бу маъно Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган. 

«Сунан» эгалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кийимларингизнинг хайрлиси оқдир. Бас, ўликларингизни унга кафанланглар ва тирикларингизга кийгазинглар», – деганлар».

Шунинг учун, афзалини қилиш маъносида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур ҳадисларига амал қилиш учун оқ рангли матодан эҳром қилинади ва вафот этган мўмин-мусулмонларни оқ рангли матога кафанланади. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарзандимизга Иброҳим деган исм қўйган эдик. Лекин у негадир чақалоқлигиданоқ кўп касал бўлар, баъзида ҳушидан кетиб, ўзини йўқотиб қўяр эди. Бу ҳол беш йил давом давоми...

3988 15:49 / 11.04.2016
Ассалому алайкум. Ҳазрат аҳволим ҳақида сизга савол бермоқчи эдим. Ҳаётимда неъматлар кўпайса, ишим ривожидан келса, иймоним зиёдалашаётганини сезаман, кўпроқ давоми...

3526 20:46 / 24.04.2016
Рухсат берсангиз, Қуръони каримдаги бир оятнинг маъноси ҳақида сўрамоқчи эдим .Албатта Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларгина қўрқарлар,. Демак, мен ҳам давоми...

4347 14:28 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, сизлардан анча хурсанд бўляпмиз бизни қийнаетган саволларга анчагина жавоб оляпмиз, бунинг учун сизлардан Аллоҳ рози давоми...

7427 09:25 / 05.05.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021