1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Аҳбош»лар ким?

20:48 / 25.04.2016 4327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аллоҳ илмингизга янада барака берсин. Биз Украинада савдо билан шуғулланамиз, у ерда «Аҳбош» деган фирқа бор. Улар бозорларга кириб, ўзбекларни ўзини йўлига даъват қиляпти. Бизни, яъни баъзи намозхонларни ваҳабистлар деб, фитна тарқатяпдилар. Сизни «Ҳадис ва Ҳаёт» китобингизни қўлларига олиб, баъзи ерларини тагига чизиб, «бу ерини хато ёзган» дейишяпти. Уларни гапини эшитсак, Ўзбекистондаги барча имомларни кофирга чиқаришяпти. Чунки, улар Аллоҳга сифат беришади дейишяпти. Бизларга «бошқатдан иймон келтиринглар, чунки, сизлар Исломдан чиқдинглар» дейишяпти. Орада жанжаллар ҳам бўлиб, бозордан ҳайдадик. Лекин, эртасига яна келишди. Улар билан қандай муомалада бўлайлик. Органга айтайлик десак уларни устози Украина муфтиси экан. Илтимос, биз насиҳатингизга муҳтожмиз. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. 

Азизлар, ақийда масаласи жуда ҳам нозик масала. Сиртдан арзимаган бўлиб кўринган баъзи нарсалар туфайли инсон мусулмонлик доирасидан чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Баъзи биродарлар, у ҳам Худога ишонар экан, бу ҳам Худога ишонар экан, демак ҳаммаси ҳам бир-да, дейдилар. Йўқ, Худога ишониш ҳар хил бўлади. Бунинг фарқига бориш зарур. Бошқа дин ва мазҳаблардан кишиларимиз эҳтиёт бўлишларига умидимиз бор. Аммо, баъзи тоифалар борки, уларни ҳатто диний илми бор кишиларнинг ўзлари ҳам фарқига боришда қийналиб қоладилар. Чунки улар янги чиққан тоифалар бўлиб, кўпчилик бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Мазкур тоифаларнинг аъзолари эса ўзларини яшириб, аҳли сунна вал жамоа мусулмонларидан қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Ҳозир собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида, жумладан, Ўрта Осиёда шундай тоифалардан иккитаси фаолият кўрсатмоқда.

Улардан бирини кўпчилик «Аҳбош» деб атайди. Бу тоифа янги чиққан тоифалардан бўлиб, маркази Ливанда. Улар баъзи ақийда ва фиқҳий масалаларда нотўғри йўлга кирганликлари ҳақида уламолар айтганлар. Уларнинг собиқ иттифоқдаги раҳбарлардан бири Аҳмад Тамим номли шахс Украинада Ислом маркази очган, кейин муфтий бўлган. Унинг ким эканлиги маълум бўлгандан сўнг, ихтилофлар ҳам чиққан. «Ахбош» тоифасига Абдуллоҳ ал-Ҳарарий Ҳабаший бошчилик қиларди. Тоифанинг мафкураси ва иш юритиш услубини шу шахс белгиларди. У Ливанда ўлди. 

Бу тоифага яқин келманглар. Уларни қаерда кўрсангиз қувиб, ҳайданглар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Табук ғазотида Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига, теридан қилинган қубба остига келдим. Бас, у зот .Қиёматдан давоми...

4693 11:00 / 09.06.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Одам ва Мусо алайҳиссалом Робблари ҳузурида тортишиб қолдилар. Бас, давоми...

15519 18:00 / 31.05.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Қайси амал афзал, деб сўралди. .Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон давоми...

3217 08:30 / 07.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021