1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хутбадан олдин икки маротаба айтиладиган азон бидъатми?

21:09 / 25.04.2016 3258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Жумъа намозида, имомнинг хутбасидан олдин 2 маротаба айтиладиган азонни Доғистонлик бир мусулмон уламонинг мақоласида «бидъат» деб ёзилганини ўқидим. Бу нарсага Усмон ҳазратларининг халийфалик даврларидан кейин ружуъ қўйилган экан. Шу ҳақда ҳам маълумот беринг, шоядки ҳаққ йўл топган бандалар қаторидан бўлайлик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамда икки халийфалари – ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва ҳазрати Умари Оодил даврларида Жумъа куни имом минбарга чиққанида азон айтилар, хутба ўқиб бўлиб, минбардан тушганида, иқома айтилиб, намоз ўқилар эди.

Ҳазрати Усмон даврларига келиб, Ислом диёри кенгайиб, мусулмонлар сони кўпайди. Имом минбарга чиққанидан кейин азон айтилса ва хутба қилинса, ундан сўнг жумъа намози ўқиладиган бўлса, узоқроқдаги кишилар азонни эшитгандан сўнг ҳаракатга тушиб, масжидга келадиган бўлсалар, намозга кеч қоладиган бўлдилар.

Ана шунда уларни олдинроқ хабардор қилиш учун Жумъа намози вақти кириши биланоқ бир қўшимча азон айтиш жорий қилинди. 

Бу азон Мадийнаи Мунавваранинг бозори ичидаги «Завро» деб аталган жойдаги бир уйнинг томидан айтилар эди. Бозор қилиб ёки бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрган одамлар ўша биринчи азонни эшитганларидан сўнг ишларини йиғиштириб, тоҳарат қилар ва масжидга тўпланар эдилар. Жумъа намозининг ҳақийқий вақти бўлганда эса имом минбарга чиқар ва муаззин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар давридаги каби азон айтар эди.

Бу иш ўз самарасини кўрсатиб, кишилар Жумъа намозига кеч қолмайдиган бўлдилар. Шундан сўнг бу иш ҳаммага маъқул келиб, Жумъа намозига икки марта азон айтиш ҳамма жойларда жорий қилинди ва собит бўлиб қолди. 

Бу ишни нотўғри дейиш илмли одамнинг гапи эмас. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда .Инсон аъзосини асл ҳолатдан ўзгартириш мумкин эмас, дейилган. Масалан қош териш. Лекин сочни хина билан бўяш мумкинми Бунда ҳам соч асл рангидан бошқа давоми...

4687 21:18 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум 18 кирган бола тўсатдан оламдан ўтса ҳурлар қаторида бўладимиЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассаломҲар бир нарса иймон ва давоми...

5208 11:07 / 09.07.2018
СаволМен бировнинг ишини тортиб олиб қўймадимми деб, иккиланиб юрибман. Дўстим чет элда иш бошламоқчи. Менга иш таклиф қилмоқчи бўлиб мени қидирган. Мени давоми...

4996 09:05 / 17.11.2017
СаволСафардалигимиз туфайли, ахли аёлимиз ва оиламиз Ватанимизда булганлиги сабабли, Рамазон ойида сахарликка туриш, сахарлик килиш имконсиз булиб колади. давоми...

5784 09:05 / 24.05.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021