1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўғирланган машина

21:43 / 25.04.2016 3115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ҳазрат, мен бундан 22 ой олдин ижарага машина олган эдим, жами 30 ойга. Ўтган Жумъа намозидан кейин расмийлаштириш учун ДАНга бордик. Машинани кўрикдан ўтказишга олиб киришди. ДАН ходими машинани кўриб: «Аформит қилинмайди», деб айтди ва ҳужжатларни олиб қўйди. «Тушунтириб беринг», десам, «Машинани моторини рақами қўлда ўзгартирилган», деб айтди. Менга бу ҳақда эгаси айтмаган, айтган бўлганларида, мен бу машинани олмаган бўлардим. Отам сўрагандилар, мен бор гапни айтдим, отам: «Дарҳол обориб бер, бу машина ўғирланган бўлиши мумкин», деб айтдилар. Эгаси моторини алиштириб бераман деб айтганди, энди бўлса «Фақат шу рақами бор блокни олиб бераман, қолганини ўзинг қиласан», деб айтди. Отам обориб бергин деб турволдилар. Ўғирланган бўлиши мумкин, деяптилар. Обориб беришга ҳаққим борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Савдо вақтида сотувчи беркитган айб вақт ўтиши билан равшан бўлди. Харидор сотиб олинган нарсани қайтариб беришга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Аллоҳ йўлида Ислом учун қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ таоло кўплаб ажрларни бериб, мартабангизни бунданда зиёда давоми...

15305 16:34 / 27.04.2016
Муҳтарам шайх ҳазратлари, Сизга бўлган чуқур эҳтиромимни ва Аллоҳ йўлидаги самимий муҳаббатимни қабул қилгайсиз.Ҳурматли устоз, рухсат берсангиз, менинг ҳам давоми...

4061 21:11 / 24.04.2016
СаволСадақа ёки хадяни телефон рақамга юборса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

6361 08:40 / 28.10.2017
Савол.Мен сизга Худога ишонгандай ишонаман, каби ибораларни қўллаш жоиз ишмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Йўқ.

5223 13:25 / 18.10.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021