1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Турмуш ўртоғим билан туҳмат сабаб бўлиб ажрашганмиз.

14:45 / 26.04.2016 3948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ – Менинг иккита фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан туҳмат сабаб бўлиб ажрашганмиз. Улар негадир иккинчи фарзандимизни бегонадан деб ўйлайдилар. Агар эр билан хотин алоҳида яшашса, лекин эр хотинини талоқ қилмаган бўлса. Шундай ҳолатда у аёл ўз маҳридан воз кечса боши очиқ ҳисобланадими? (Эр-хотин ярашиб кетишига умид йўқ). Кейинчалик бу эр-хотиннинг муносабатлари қай тарзда кечиши керак? «Қиёмат куни Аршнинг соясида бўладиган етти тоифадан бири – бу ўзи ёш бўлсада, эридан ажраган ва бошқа эрга тегмай фарзандларини тарбия қилиш қийинчиликларига сабр этган аёлдир» деган ҳадисга мувофиқ аёл киши бошқа эрга тегмаса Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўлмайдими?

ЖАВОБ – Бу ерда бир нечта саволлар жамланиб келибди, эр-хотин алоҳида яшаса, лекн эр хотинни талоқ қилмаган бўлса шундай ҳолатда у аёл ўз маҳридан воз кечса боши очиқ ҳисобланадими? Бундай ҳолатда боши очиқ ҳисобланиши учун хотиннинг маҳрдан воз кечишини ўзи ҳисоб қилинмайди. Балки буни "ҳулъ" дейилади, ҳулуъда ажрашиш ташаббуси аёл тарафидан бўлади. Аёл мен эримдан ажрашаман деган талаб билан чиқади, эр билан аёл ўша ариза берилган тараф имом бўлсин ёки бошқа тараф бўлсин мана шу нарсаларни ҳукмини чиқаришга салоҳиятли бўлган тарф эски вақтларда қозихоналар бўлган. Қозиларга ариза беради, аризасида эридан ажрашмоқчи эканлиги кўрсатиланган бўлади. Эр-хотин бир ерда жамланиб, улардан бўлган воқеа ҳақида савол сўралади. Аёлга ариза берганлигини сабабини сўраб насиҳат қилинади, эрга ҳам насиҳат қилинади. Аёл мен маҳримни воз кечдим, берим, лекин бизни орамизни ажратиб қўйинглар деб туриб олган бўлса демак ўша ерда "ҳулъ" содир бўлади. Эр маҳр берган бўлса, маҳрни хотин эрга қайтариб берадида, ўша ердаги мажлисдан булар ажрашди деган қарор чиққан бўлса ана ундан кейин аёлнинг боши очиқ ҳисобланади эрсиз аёл ҳолига ўтади. Лекин ўзни ниятидагина воз кечиб ёк эрга биров орқали бериб юбориб мана маҳрини олсин деган ҳолати билан иш битмайди. Албатта бу гувоҳлар олдида сабабларини тушунтириб, айтилган бир ҳолатда бўлиши керак. Ана шуни илмли одамлар ҳукмини чиқаришлари керак. Кейинчалик буларни демак эр-хотинлиги қолмайди, бир-бирларига бегона бир ҳолатга келадилар. Собиқ эр-хотинлар бўлишади, демак бир-бирига бегона бошқа бегона одамларни муносабати қандай бўлса, шундай ҳолатга ўтади. Энди қиёмат куни аршнинг соясида бўладиган етти тоифалар тўғрисида гап кетаяпти. Бу жуда ҳам машҳур ҳадис унда Пайғамбаримиз с.а.в. қиёмат кунида Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда Аллоҳ таоло етти тоифа кишиларнинг ўз соясига олади, деб туриб етти тоифа одамларни санаганлар. Мисол учун одил имом, Аллоҳнинг ибодатида ўсган ёш инсон, Аллоҳ учун яхши кўришган кишилар, шунингдек бир хусиндор гўзал аёл зинога чорлаганда мен Аллоҳдан қўрқаман деб бу ишга қўл урмаган инсон, садақа қилганда садақасини махфий қилиб хатто ўнг қўлини берганини берганини чап қўли билмайдиган даражада қилган киши. Қалби масжидларга боғлиқ инсон, шунингдек ҳоли ҳеч ким кўрмай турган жойда Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган каби инсон етти тоифалар айтилган. Лекин бу ерда ўзи ёш туриб, эридан ажраган бўлса ҳам болаларини тарбисига ўзини бағишлаб, ўтган аёл тўғрисида гап йўқ. Тўғри бундай аёлларга савоб бўлиши ҳақида бошқа ҳадисларда гап бор. Яъни эридан ажради, эрсиз қолди ёки бева қолди. Болаларим тарбияси яхши бўлсин, мен шуларни яхши инсонлар қилиб етиштирай, шунинг учун энди оила қурмасдан мана шу ишга ўзимни бағишлай деб сабр-матонат кўрсатиб, фарзандларини аҳли мўмин, аҳли тақво қилиб яхши бир инсонлар қилиб тайёрлаган аёлларга яхши-яхши ваъдалар бор, катта савоблар бор, жаннатдан мақомлар ваъда қилинган. Лекин бу ҳалиги аршнинг сояси ёки бошқа деган маънодаги ҳадисларда келганини биз кўрмадик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Муҳтарам Устозлар, .Ҳадис ва Ҳаёт, китобини намоз ҳақидаги 6жузида 805рақамлик ҳадисда Имом хатиб минбарга чиққанда суннатга мувофиқ салом бериш давоми...

2542 07:22 / 22.10.2018
Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакмиИдда сўзи арабча сўз бўлиб .санаш, маъносини англатади. Шаръий идда давоми...

44453 15:00 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Хадисларда қариндошлик алоқасини узманглар деб кўп такидланган. Бу гунохлигини биламан. Аммо саволим шуки бир қариндошимни куфр иш яъни сехр давоми...

3568 09:38 / 18.03.2019
СаволАссалому алайкум Агар Бомдод намозига кеч уйғониб, тақвим бўйича қуёш чиқишига 10 дақиқа қолган бўлса намозини адо қилиш афзалми ёки қуёш чиқишини ўтказиб давоми...

10390 10:25 / 22.06.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021