1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Боғча ёшидаги фарзандларимиз бор. Лекин...

14:51 / 26.04.2016 4120 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз аслида Россияда яшаймиз. Баъзан–баъзан юртимизга келиб турамиз. Боғча ёшидаги фарзандларимиз бор. Лекин Россияда уларни боғчага беришга қўрқамиз. Чунки у ерда деярли ҳамма таомларга чўчқа гўшти қўшилади. Яқин ўтган кунларда бир кишиникига меҳмонга бордик. Болалар овқатланиб бўлишгач, биз дастурхонга ўтирдик. Маълум бўлишича у таомга ҳам чўчқа гўшти қўшилган экан. Биз емадик. Мана шундай қийин вазиятда болалар ҳалқумини ҳалолда сақлаш ва ўзимизни эҳтиёт қилиш учун қандай маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ - Бу дин учун, диёнат учун халол поклик учун, куюниш, уни исташ албатта мақтовга сазовор бир ишдир, бунинг учун ташаккур. Ўзини сақлаш учун инсон доим парҳезгор бўлиши ҳалол нарсаларни орқасидан юриши ва халол нарсани суруштириб турмоғи лозим бўлади. Ана шундай вақтларда меҳмонга боргандами, бошқа ердами аввалдан ўзини кимлигини айтиб, шунақа чўчқа емаслигини, ароқ ичмаслигини, бошқа нарсалар жоиз эмаслигини маълумот тариқасида одоб билан айтиб қўйса, мезбонлар албатта буни эътиборга олишади. Ана шу маъноларни сўраб суриштириб бемалол айтиб бориши яхши бўлади. Мисол учун ҳозирги кунларда хатто самалётларга учоғларга чипта олаётганида, буюртма бераётганида биз мусулмонча овқат еймиз деган ахборотни бериб қўйиш ҳам жоърий қилинган. Ана шу нарса чипта сотувчилар томонидан белгилаб қўйилади ва ўша кундаги ўша рақамдага учоқда учаётган одамни номи маълум, ҳамма ери маълум у кишига алоҳида таом тайёрлаб тақдим қилинади. Бу ҳозирги вақтда кўпайиб боряпти, ҳамма тушунади, билади, кўп учоғларда биров сўрамаса ҳам, бировни талаби бўлмаса ҳам алоҳида хатлар ёки белиглар қилиб қўйилган. Овқат улашаётган вақтида, биз тайёрлаган таомларга чўчқа аралашмаган деган маълумотни беришади. Баъзи-бир юртларда мусулмонлар учун алоҳида ошхоналар ёки ошхонада бўлимлар қилиб ўша ерга белги қўйиб қўйган. У ерга шундай мусулмонларга харом бўлган таомларни бермаслик ваъдаси бор ва шуни ишонтириш учун алоҳида белги билан алоҳида жойлар қилиб қўйган жойлар ҳам бор. Бошқа холатларда ҳам мўмин-мусулмонлар ўзини ҳам фарзандларини ҳам халқуми булғанмаслиги учун, билиб-билмасдан харом нарсаларни еб қўймаслиги учун барча чораларни кўришлари керак. Унинг учун аввал айтганимиздек маданий тарзида одоб билан сўраб суриштириш, ахборот бериш ва барча қўлидан келган ишларни, чораларни кўришлари лозим

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Динимизда етим болага қилинган яхши муносабат кўплаб савоблар келтириши айтилади. Агар етим болани ўз фарзанди сифатида асраб олмоқчи бўлса унинг давоми...

4058 16:40 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, ёшим 20да оилада 4 кишимиз. Укам ва мен 5 вақт намоз ўқиймиз. Отам кунора ароқ ичиб туради ва ичган пайт отамга худди қарши норозидек давоми...

3060 21:41 / 16.06.2020
Муҳтарам Шайх ҳазратлари Яқинда Ўзбекистон телевиденияси орқали журналист Умида Аҳмедова ва унинг турмуш ўртоғи Олег Карповларнинг .Бокиралик юки, номли фильми давоми...

21101 21:09 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум Тeлеграм саҳифасидага худди ҳиндлар ибодат қилаётганда қўлларини бирбирига теказиб турадигандек смайл бор. Уни баъзилар илтимосrdquo ёки давоми...

5252 15:00 / 17.12.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021