1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Яширинча никоҳ

15:43 / 26.04.2016 6113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яширинча никоҳ ўқитган киши яна ўша аёл билан талоқ тушмаса ҳам қайта ошкора никоҳланиши мумкинми?

"Яширинча никоҳ деганда" нимани тушунамиз, яширинча никоҳ деганда бировга билдирмасдан қилинган никоҳ. Агар бировга билдирмасдан қилинган никоҳ гувоҳларсиз бўлса, у никоҳ фосид никоҳ бўлади, бузуқ никоҳ бўлади. Кейин яна никоҳ керак бўлса албатта никоҳсиз яшагандек бўлади, никоҳ қилдириши керак. Лекин яширинча никоҳдан никоҳ пайтида гувоҳлар борлиги эътибордан бўладиган бўлса, иккита эркак киши ёки бир эркак икки аёл киши гувоҳ бўлган никоҳни яширинлиги қолмайди. Уни "яширин никоҳ" дейилмайди, чунки гувоҳлар бор етарли никоҳ бўлди. У яширин никоҳ эмас ана уни кейин ошкора қилиб кўпчиликка эълон қилмоқчи бўлса, қайтадан никоҳ қилишни кераги йўқ. Гувоҳлар бўлди, никоҳ қилиндию никоҳ қилувчилар гувоҳлардан "бизнинг никоҳимизнинг бошқаларга айтмаларинг" деб талаб қилинса ана уламолар бу ерда икки бўлинишган."Баъзилар бу ҳам яширинча никоҳга кириб қолади" деганлар, "баъзилар йўқ кирмайди, ўша гувоҳларни билишини ўзи яширинчалигини йўқотади" деган гапларни айтишган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ҳазратМан билан бирга ишлайдиган бир аёл Сиздан ушбу саволни сўрашимни илтимос қилди.Икки нафар фарзандим бор қизим 10 ёшда, ўғлим 6 ёшда. давоми...

7841 21:00 / 25.04.2016
СаволМаълумки, уйларда кушимча даромад топиш максадида корамол боқилади ва семиртириб сотилади. Хали биронта бола тугмаган моллар яъни, хунажинлар ҳам шу давоми...

6002 10:25 / 05.01.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари.Ҳозир болаларимиз миллий кийимларимизни киймай қўйишди. Магазинларда ҳам ҳаммаси ажнабий кийимлар. Эшитишимча, бу давоми...

3366 16:02 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум Шайх Хазратлари Шаввол ойининг 6 кунлик рузаси 3 кун Хайит байрамидан кейин тутилса керак деб юрган эдим, 2кунида ҳали байрам ўтиб бўлмадику давоми...

10733 15:15 / 27.06.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021