1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Никоҳ ўқиш эвазига тугун ва пул олишларига ислом дини қандай қарайди?

16:04 / 26.04.2016 4844 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

CАВОЛ - Домлаларнинг никоҳ ўқиш эвазига тугун ва пул олишларига ислом дини қандай қарайди?

Аслида қадимдан баъзи бир ишларни қилишга, мисол учун масжидда имомлик қилишга, Қуръон таълими беришга ёки фиқҳ илмини ёки бошқа илмларни ўргатишга ҳақ олиш ман қилинган: «Бу нарсалар ибодат, савобли ишлар, ибодат ҳисобланган нарсага ҳақ олиб бўлмайди» дейилган. Кейин вақт ўтиши билан одамларнинг ташвиши, турмуш қийинчиликлари, сарф-харажатлари кўпайиб борган сари бундай ишларга ажраб чиқадиган одамлар йўқолиб борган. Ҳамманинг оиласи бор, бола-чақаси бор, тирикчилиги бор, яшаши керак, шунинг учун хизмат қилиш, тижорат, деҳқончилик, ҳунармандлик қилишга ҳамма ўтиб кетган, диний ишлар оқсашни бошлаган. Одамлар кўпайиб боргани сари, диний маълумоти бор одамлар камайиб боргани сари бу эҳтиёж янада ортиб бораверган. Ана шунда уламолар аввалги фатволарига тескари бўлган фатволарни чиқаришган. Балки одамлар ажралиб чиқиб шу диний ишларнинг бошини тутмаса, масжидларда имомлик қилмаса, кимлардир муаззинлик қилмаса, кимлардир таълим бериб илмни бардавом бўлишини таъминламаса диний илмлар йўқолиши, динга амал қилишда путур етиши катта хавф туғдирганлигини билиб «Илм эгалари - мана шу ишларни бажарадиганлар ҳақ олишларига рухсат» дейилган ва кўпчилик жойларда имомлар, олимлар дин хизматига ажраб чиққанларни тирикчилик учун кетадиган сарф-харажатларини ўша ернинг қавмига вазифа қилиб бериш даражасига етилган, бу нарсалар китобларда айтиб қўйилган. Ҳозирги кунда домлаларнинг никоҳ ўқиши эвазига тугун ёки пул берилаётган бўлса, албатта буни домлалар талаб қилиб олишмайди, шартнома тузишмайди ёки яна бирор шунга ўхшаган таъмагирлик маънолари очиқ-ойдин кўринмайди, балки халқнинг ўзи урф даражасига чиқариб олган, ўрганишиб қолган, кўнгилдан чиқариб бирон нарса беришни ўзларига лозим деб биладилар. Агар ўша бераётган одам кўнглидан чиқариб «бир дуога сабаб бўлсин» деган бўлса ҳечқиси йўқ. Бермайдиган бўлса домлага бормасдан ўзлари никоҳ ўқишиб қўйса, тугун ёки пул бериш масъулиятидан қутилишади, бу жуда яхши бўлади, домлалар ҳақида мана бу саволга ўхшаш турли ёмон гумонлар ҳам тарқамасдан яхши бир ҳолатга ўтилган бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Имом Бухорийнинг мазҳаблари қайси бўлган Имом Бухорий ўз қўллари билан ёзган китоблари ҳозирги кунда қаерда сақланмоқда давоми...

9166 20:45 / 24.04.2016
Ҳозирги кунда олий ўқув юртига кириш қийин. Шунинг учун, пул билан киришга қандай қарайсиз Шу орқали топиладиган пулгачиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Бу давоми...

3231 21:12 / 25.04.2016
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир биродаримиз чигирткани тановул қилиш ҳалол деб айтиб қолдилар. Менда ушбу биродаримизнинг гапларига шубҳа пайдо давоми...

26724 20:51 / 24.04.2016
СаволМуҳтарам Шайх ҳазратлари. Турлитуман безакли, ҳар хил каштали жойнамозларда намоз ўқиш танзиҳан макруҳдир. Булар чалғитиши, ғафлатга солиши мумкин, аввало давоми...

7588 08:05 / 13.01.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021