1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими?

18:43 / 26.04.2016 5901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Салъ тоғида қўйини боқадиган чўри қизи бор эди. Бас, бир қўй оғир ҳолга тушиб қолди. Қиз бориб уни тош билан сўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган эди, уни еяверинглар, дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Демак, аёл киши ҳайвон сўйса ҳам бўлар экан. Тош билан сўйса ҳам бўлар экан.
Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар у аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо аҳли китоб бўлмаган, муртад ва «бисмил-лаҳ»ни қасддан тарк қилувчи сўйса бўлмайди.
Сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун «Бисмиллаҳ» айтилишидан кейинги иккинчи шарт сўювчига қўйилган, «Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт»лиги ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтайлик.
Сўювчи мусулмон бўлиши ва сўйиш пайтида «Бисмиллаҳ»ни айтиши шартлиги ҳаммага маълум.
Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлиши «Моида» сурасидаги:
«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» ояти каримасига биноандир.
Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши эса ҳаромдир.
Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларники ҳам.
Исломда аёл кишини ўзига хос бўлмаган ишга таклиф қилиш яхши ҳисобланмайди. Одатда ҳайвонларни сўйиш иши ҳам аёллларнинг латофатларига зид иш ҳисобланганидан улар эҳтиром юзасидан сўйиш ишларига таклиф қилинмаган.
Аммо аёл кишининг сўйган сўйиши, агар аёл ҳайз кўрган ҳолда бўлса ҳам, жоиз. Эркак кишининг сўювчи бўлиши мустаҳаб, холос. Чунки у аёл кишидан кўра сўйиш ишларига муносиброқ. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ҳазратМан билан бирга ишлайдиган бир аёл Сиздан ушбу саволни сўрашимни илтимос қилди.Икки нафар фарзандим бор қизим 10 ёшда, ўғлим 6 ёшда. давоми...

7854 21:00 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Эркак киши аёл кишига менга турмушга чиқасанми деса аёл киши ха деб жавоб берса никох бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом давоми...

4048 10:03 / 20.01.2019
Бу мавзуга алоҳида тўхталишимизга Ислом.уз таҳририятига келган кўплаб савол ва таклифлар туртки бўлди. Саволларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларда Ислом.уз давоми...

13603 21:19 / 22.04.2016
Ассалому алайкум Бизга бераётган билимларингиз учун Сизлардан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин. Савол 1. Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни ювиб сув томмайдиган ҳолатга давоми...

2415 13:56 / 11.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021