1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур» деган оят бор.

18:56 / 26.04.2016 10637 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Нур» сурасининг учинчи оятида «Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур» деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси зинокор хотин покиза эрга турмушга чиқса. Бу оятдан мурод ёки оятнинг ҳикмати нимада?

«Нур» сурасидаги бу оятда Аллоҳ таоло мархамат қилиб айтганки,”Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур, зинокор аёлга фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур бу мўминларга харом қилингандир” дейилган. Саволда “уйланур” дейилган “уйланиш” бу тор маъно, лекин “никоҳ” сўзи кенг маънони ифода қилади. Бу ояти кариманинг маъноси тўғрисида уламолар турли ижтиходларни қилганлар. Жумладан, айнан “никоҳ” сўзини маъноси атрофида ҳам гаплар бўлган. “Никоҳ” сўзи сиз билан бизни урфимизда кенг тарқалиб қолган, эркак аёлни никоҳланиб, оила қуришини билдириш билан бирга аслида “никоҳ” сўзи “жинсий алоқа” маъносини англатади. Ана шу “жинсий алоқа маъносини англатади” деган уламолар оятни демак зино қилаётганлар иккови ҳам зоний бўлади. Зония ёки мушрик билан ёки зинокор билан бирга бўлган жинсий алоқа қилгандек бирибир, эркак ҳам шундай деган маънони билдиради, деб айтган уламолар ҳам бор. Ёки “зинокор зинокор аёлга уйланади ёки мушрика аёлга уйланади, зинокор аёл ўзи билан зино қилган эркакка турмушга чиқади ёки мушрикка турмушга чиқади, деган маънони билдиради, булар барчаси мўминлар учун харомдир” деган маъно ҳам бор. Учинчиси “зинокор эркак ёки зинокор аёл зиносидан тавба қилмасдан яна турмушга чиқиб кетса ўша зинокорлигича қолади” деган маънони айтишган. Ва бунда “зинодан кейин тавба қилсаю, қайтиб зинога бормаса бировга никоҳланса бўлади” деган маъно чиқади. Худди шу маънони кўпчилик уламолар олишган. “Зинокор шахс эркак бўлсин, аёл бўлсин зинодан кейин никоҳланиб, ҳалол, пок турмуш қурса бўлади, ўша зиносидан тавба қилиб унга қайтармаслик йўли билан” дейилган маъноларни айтишган. Мана шу тушунчаларни тушуниб олишимиз яхши бўлади бу оятни ахкомларини ўрганишимиз жараёнида.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Кўз тегмасин жудаям яхши яшаймиз Аллоҳга шукур. Отам кийимларни йиртилгунича киядилар. Бу қанчалик тўғриquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва давоми...

3395 12:42 / 27.06.2019
Ассалому алайкум Ман хозиги пайтда хомиладирман, ойижон қайнонам болани туғмайсан дедилар. Ман туғаман деб ота ховлимга кетдим, қайнона ойижон манга шарт қўйдила давоми...

4693 06:10 / 29.09.2018
Биз биродарлар билан бир масалада ихтилоф қилиб қолдик маҳсини оёқдан ечса таҳорат кетади ва бошқатдан таҳорат қилиш керакми ёки фақат оёқни ювиш давоми...

8137 21:34 / 27.04.2016
Исломда аёлларнинг улов, бугунги кунда эса ndash машина, минишлари ҳақида қандай кўрсатмалар борАёлларнинг улов минишлари тўғрисида демак аёллик латофатига хос, давоми...

9911 14:59 / 26.04.2016
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021