1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса

19:56 / 26.04.2016 4391 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Биродаримнинг илтимосига кўра ушбу саволни беришга рухсат бергайсиз.
Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса намоз бузилади, деб билар эдик.
«Шарҳи Виқоя»нинг ҳошиясида Абдулҳай Лакнавий ушбу мавзудаги ҳадислар заиф деган эканлар.
Шуни ўқиганимиздан кейин бошимиз қотиб қолди. Сиз шунга нима дейсиз? Илм олишимиз учун ва амал қилишимиз учун аниқлик киритишда ёрдам беришингизни илтимос қилардик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу саволга «Мухтасари Виқоя»га ёзган шарҳимдан жавоб келтиришга ижозат бергайсиз.
Эркакка аёл зоти такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда тенглашиб қолса ва у аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади).
Чунки эркак олдинга ўтиш ҳақидаги амрни бажармади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди».
Тўртовлари ривоят қилган.
Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда турса намоз бузилмаганда ёлғиз киши бир ўзи саф тортиши мумкин бўлмагани учун Умму Сулаймни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ўзи сафда туришига рухсат бермас эдилар.
Агар имомликни ният қилмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Чунки аёлнинг иқтидоси тўғри бўлмади.
Бировнинг бу ҳадислар заиф дегани билан иш ўзгариб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб тилида дуо қилсаю, унинг мазмунини билмаса, бу дуо ижобат бўладимиАлбатта бўлади, аввало араб тилида қилаётган инсон мазмунини умумий тарзда бўлса ҳам давоми...

6651 21:33 / 27.04.2016
CаволАссалому алайкум Мен бир инсондан 18 миллион сўм миқдорида қарздор бўлиб қолганман. Шу қарзимни кредит орқали тўламоқчиман, кредитни бировнинг номига олиб, давоми...

17777 16:30 / 24.12.2020
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намозда биринчи ракатда бир узун оят, иккинчи ракатда қисқа тўлиқ сурани ўқишлик маҳруҳмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ҳа.httpsavollar.islom.uzsavol30098

4664 06:14 / 27.07.2017
Савол Талабаларнинг имтиҳон асносида турли йўллар билан имтиҳондан ўтишга ҳаракатларига дин қандай қарайди Имтиҳонларнинг қийинлигиини ҳисобга олиб уларга давоми...

3060 21:17 / 24.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021