1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюрилади?

20:06 / 26.04.2016 3869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюрилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу маънонинг келиб чиқишига, яъни аввал онага, кейин отага яхшилик қилиш, яна ҳам бошқача қилиб айтганда, ота-онага яхшилик қилиш жараёнида онани олдинга ўтказиш жорий бўлишига Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламни машҳур ҳадислари сабаб бўлган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб:
«Кимга яхшилик қилай?» деб сўради.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Онангга», дедилар.
Ҳалиги сўровчи иккинчи бор сўраганда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Онангга» дедилар.
Учинчи марта сўраганда ҳам «Онангга» дейдилар ва тўртинчисида «отангга» дейдилар.
Нега онани олдинга суриб кейин отанга дедилар?
Бу маънони тушунтириш учун уламоларимиз шундай фикрни айтишадики: «Фарзанднинг дунёга келишида, уни мурғаклигидан тарбиялаб-боқиб катта қилишида отадан кўра онанинг хизматлари, машақ-қатлари кўп бўлади.
Ҳомила пайдо бўлишига ота-она сабаб бўлса ҳам, ота кўпроқ ҳузур-ҳаловат юзасидан бу ишга аралашади. Лекин она тўққиз ой давомида болани қорнида кўтариб юриши, ҳомила сабабидан заиф ҳол бўлиши, кўнгли айниб, боши айланиши, ҳомилани кўтариб юриши билан бирга ўзининг жисмидан уни озиқлантириши ва яна бош-қа катта ва улкан машаққатларни айнан оналар бошидан кечиришади.
Шундан сўнг фарзанднинг туғилиш жараёни ҳам оналар учун катта имтиҳон, ўлимни бўйнига олиб туриб бола туғишга рози бўлгани мана шу пайтда кўрилади.
Бола туғилгандан кейин ҳам ота нафақа топиб бериш билан кифояланади. Лекин болани ювиб тараш, эмизиш, озиқ-овқат бериш, йиғиларига чидаб уни юпатиш, кечалари ухламасдан қараб чиқиш каби жуда кўп ва машаққатли ишларни айнан оналар бажаришади.
Ана шу эътибордан оналарни улуғлаб, оталардан устун қўйиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта «Онангга яхшилик қил» деганлар.
Кейин тўртинчисида «Отангга яхшилик қил» деганлари шундан тушуниб олинади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи аёлларимиз кўпчилик, хусусан эркакаёл аралаш тўпланадиган жойларга пардозандозни жойига қўйиб, атирларни бурқситиб боришлари ҳеч кимга сир эмас. Динимиз давоми...

4302 15:25 / 24.04.2016
СаволҚайнаган сув билан оғиз очиб бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлади.

6359 09:05 / 27.09.2017
СаволАссалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намоз ўқиёганда, 1 ракатнинг ўзида Фотиҳа сурасидан сўнг 3 марта зам сура ўқиса бўладими Масалан Фотиҳадан сўнг 3 давоми...

6480 10:05 / 29.08.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим ўрта мактабда чет тилидан дарс беради. Яқинда бир диндан илми бор дўстим аёл кишининг овози ҳам аврат ҳисобланади, деб давоми...

2848 11:59 / 13.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021