1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими

20:08 / 26.04.2016 19240 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Муҳтарам Шайх жаноблари! Биродаримизнинг аёллари 4 ҳафталик ҳомиладор эканлар. Аёлнинг оёқларидаги томирлар ҳомила сабабли қаттиқ шикастланиш арафасида эмиш. Аёл саломатлигини асраш мақсадида мазкур 4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими, яъни бунинг шаръий ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳнинг шариати бўйича иш тутишга ҳаракат қилиш катта бахтдир. Аллоҳ ўша бахтдан баҳраманд бўлишни насиб этсин!
Бу саволга «Мажмаъу Фатово аш-Шаръийя» номли китобда мўътабар фуқаҳолар гуруҳи, томонидан берилган фатво ила жавоб беришга ижозат этгайсиз:
«Ҳомиласига бир юз ўн кун тўлган аёлнинг ҳомиласини олдириш мумкин эмас. Фақатгина онанинг ҳаёти ҳомила туфайли муҳаққақ хатарга дуч келсагина рухсат берилади.
Ҳомила қирқ кунлик бўлишидан олдин эр ва хотиннинг розилиги ила уни олдирса бўлади.
Ҳомила қирқ кунликдан ўтса ва бир юз йигирма кунга етмаса, фақат қуйидаги икки ҳолатдагина уни олдириш жоиз бўлади:
Агар ҳомиланинг қолиши онага чидаб бўлмайдиган равишда қаттиқ зарар етказадиган ёки туғишдан кейин ҳам давом этадиган бўлса.
Агар бола жисмида, ақлида тўғриланмайдиган камчилик ва нуқсон билан ту-ғилиши аниқ бўлса.
Ҳомилани олдириш зарурлигига камида учта адолатли мусулмон мутахассис табиблар гуруҳи иттифоқ қилиши лозим».
Биз ўзимиздан қўшимча қилмоқчимизки, бу ишда ота-она ҳам, табиблар ҳам Аллоҳга тақво қилиш аососида иш тутсинлар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз олдинги жавоб учун ташаккур. Савол укам рўзада кундизи ғусл вожиб бўлибди ва ғусл қилибди аммо кечқурун оғизни ва буринни чайқашни эсидан чиқарибди. давоми...

4938 08:20 / 13.11.2017
СаволАссалому алайкум Бeморлик сабаб оёғимни намозда айтилгандeк қилиб ўтира олмайман. Ўзимга қулай ҳолатда ўтириб ўқисам жоизми Фарз намозга, масалан аср 4 ракат давоми...

5291 08:05 / 12.07.2018
Савол Биржаларда ўтказиладиган савдо шаклларидан бири кимошдидир. Савдонинг бундай кўриниши ҳалолмиЖавоб Кимошди савдоси деб молни бошланғич баҳоси эълон давоми...

3710 21:08 / 22.04.2016
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх ҲазратлариСавол Бундан бир йил аввал Аллоҳ ёмон кўрган гуноҳларни кўпини қилиб юрган одам эдим. Аллоҳ бир қизни менга учратди, уни давоми...

4911 21:17 / 22.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021