1447 йил 19 Рамазон | 2026 йил 08 март, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кумуш узук эркакларга неча грамм миқдорда жоиз?

16:04 / 27.04.2016 17708 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кумуш узук эркакларга неча грамм миқдорда жоиз? Бўйинга, билакка кумуш тросслар тақса жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга:
«Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра у яна бир бор келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга:
«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра:
«Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди. У зот:
«Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдан мусулмон эркак узук тақадиган бўлса, фақат кумушдан бўлган узук тақмоғи лозимлигини тушуниб оламиз. Аввалги ривоятлардан мусулмон эркакка тилло узук тақиш ҳаром эканини билиб олган эдик. Бу ривоятда эса бошқа маъданлардан ҳам узук қилиш яхши эмаслиги ҳақида сўз кетмоқда. Келинг, бу маъноларни бир бошдан таҳлил қилиб чиқайлик.
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга:
«Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар».
Демак, мусулмон эркак мисдан бўлган узук тақмоғи дуруст эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мис узук тақиб олган одамга «Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» деганларини тушуниб олиш учун бир оз шарҳга эҳтиёжимиз тушади.
«Санам» деб юзи инсон шаклидаги бутга айтилади. Ўша пайтларда араб мушрикларининг кўплаб санамлари бўлиб, улар асосан мисдан тайёрланар экан. Шунинг учун ҳам одамлар ичида мис санамга ишлатиладиган маъдан деган тушунча ўрнашиб қолган экан. Бошқачароқ қилиб айтганда, мис деганда санамни, санам деганда мисни тушунадиган бўлиб қолишган экан.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги гапни ана ўша ҳолатдан келиб чиқиб айтган эканлар. Бинобарин, мис узук тақишнинг қабиҳлиги яна ҳам кучли бўлган.
«Бас, у (киши) уни ташлаб юборди».
Яъни, ўша Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига мис узук тақиб келган киши у зотнинг мазкур гапларидан кейин қўлидаги мис узукни ечиб, ташлаб юборди.
«Сўнгра у яна бир бор келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга:
«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар».
Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу мис узук тақиш жоиз бўлмаса, темир узук бўлаверар, деган фикр ила Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига яна бир бор келишида темир узук тақиб келибди. Лекин бу сафар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан танбиҳ эшитди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар.
У зотнинг айни ушбу жумланинг айтишларининг боиси дўзах аҳлининг қўл-оёқларига охиратда темирдан кишан солиниши туфайли экан. Шунинг учун ҳам мусулмон эркак учун темир узук макруҳ.
У ҳам бўлмаса, бу ҳам бўлмаса, нима бўлади ўзи? Худди шу савол мазкур узук тақишга ишқибоз саҳобий розияллоҳу анҳунинг хаёлларига ҳам келди-да:
«Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди».
Ана энди тўғри йўл тутилди. Ўзича ҳали уни, ҳали буни қилиб кўриб, шариатга тўғри келмагани учун танбиҳ эшитиб паришон-ҳол бўлгандан кўра бирор ишни қилмоқчи бўлган одам бу масалада шариатнинг ҳукми қандоқ, деб сўраб, билиб олиб, кейин уни амалга оширса олам гулистон.
Бу сафар ҳам шундоқ бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам узукни нимадан қилишнигина эмас, унинг вазни қанча бўлмоғи даркорлигини ҳам баён қилиб бердилар.
«Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар».
Мусулмон эркаклар узук тақадиган бўлсалар кумуш узук тақсинлар. Исрофдан қочиш мақсадида узукка бир мисқолга етмагудек кумуш сарфласинлар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволОғиз ёпилганда ўкиладиган дуони ўкиб бўлиб яъни оғизни ният килиб ёпиб булиб, сўнг чанқаб колган бўлса ҳали оғиз ёпиш вақти кирмаган бўлса бирор нарса давоми...

5764 09:00 / 13.06.2018
САВОЛ Аллоҳни қанча кўп зикр қилсак шунча яхши экан. Биз, аёллар уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараёнларида ҳамд, давоми...

3873 20:10 / 26.04.2016
Фарзандимизга Иброҳим деган исм қўйган эдик. Лекин у негадир чақалоқлигиданоқ кўп касал бўлар, баъзида ҳушидан кетиб, ўзини йўқотиб қўяр эди. Бу ҳол беш йил давом давоми...

3961 15:49 / 11.04.2016
Агар киши ўлганидан кейин унинг хотини бошқа кишига турмушга чиқса ва бирга ҳаёт кечириб, вақти келганида улар ҳам вафот этишса, сўнгра учовлари жаннатга киришса, давоми...

7907 18:50 / 24.04.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021