1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Музорабада мол эгасининг фойдаси маълум миқдор мол ила белгиланиши

16:14 / 27.04.2016 3359 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МУЗОРАБА ШИРКАТИДА МОЛ ЭГАСИНИНГ ФОЙДАСИ МАЪЛУМ МИҚДОР МОЛ ИЛА БЕЛГИЛАНИШИ ЖОИЗМИ

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи мукаррамада, Робитанинг биносида, 1415 ҳ.с. 20-Шаъбон (1995 йил, 20 январ)да бошланган ўн тўртинчи мажлисида музораба ширкатида мол эгасининг фойдаси маълум миқ-дор мол ила белгиланиши жоизми ёки жоиз эмасми, деган масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди: Музорабада мол эгасининг фойдаси маълум миқдор мол ила белгиланиши жоиз эмас. Чунки, бу музораба ҳақиқатига зиддир ва бунда муомала фойдага қарз беришга айланиб қолади. Гоҳида фойда мол эгасига белгиланган мол миқдоридан ортмай қолиши мумкин. Гоҳида музорабада зарар кўрилиши ҳам бўлади. Ёки фойда мол эгасига белгиланган миқдордан оз бўлади ва шерик ундан қарздор бўлиб қолади.
Музораба билан фойдага қарз бериш орасидаги асосий фарқ шуки, музораба ишчиси қўлидаги мол омонат ҳисобланади. У ҳаддидан ошмаса ва камчиликка йўл қўймаса, тўлаб бермайди. Фойда мол эгаси ва иш бажарувчи орасида келишилган нисбатда тақсимланади. Улардан ҳеч бирига маълум миқдор белгилаб қўйилмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ бизни ҳам илмимизни Сизникичалик зиёда қилсин, Сизга бўлса узоқ умр ва яна ҳам мартабангиз улуғ бўлсин давоми...

8745 21:08 / 22.04.2016
Ассалому алайкум Қиз фарзандли бўлдим, исмини Малак қўймоқчи эдим. Шу исмни қўйсам дуруст бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиndash Ва алайкум ассалом Малак давоми...

8172 07:00 / 02.11.2018
Савол21 ёшли боланинг сочида оқ сочлар жуда кўпайиб кетган, қорага бўяса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлмайди. httpsavollar.islom.uzsavol15009

6869 15:59 / 20.07.2017
САВОЛ Зиёфатда бир киши иккинчисини ароқ ичишга даъват қилиб, .Сен ичавер, гуноҳи менинг бўйнимга,, дейди. Бир одам бошқа одамнинг гуноҳини бўйнига олиши давоми...

3668 20:16 / 27.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021