1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Нилу Фурот, Сайҳун ва Жайҳун ҳаммаси жаннат дарёларидир» деган ҳадис

16:36 / 27.04.2016 8949 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ, фазилатли Шайх.
1. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи васалламдан «Ан-Нил вал Фурот ва Сайҳун ва Жайҳун наҳрим мин анҳарил жаннат» деган ҳадиси шариф келган деб эшитиб қолдим. Шундан келиб чиққан ҳолда Нил дарёси Мисрдан оқиб ўтади, Фурот(Тигр) Ироқдан, Сайхун ва Жайҳун эса Амударё ва Сирдарёларнинг қадимги номлари. Бу охирда зикр қилинган икки дарё Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтади. Демак бу дарё атрофидаги ҳудудлар жаннатий жойлар экан-да, шу фикрларим тўғрими?
2.Пайғамбари Худо алайҳиссаломнинг ҳадисларини «жавомиъулкалим» дейишади. Бу сўз ҳадиси шарифда ҳам келган. Бу сўзнинг шарҳи қандай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Дарёлар ҳақидаги фикрингиз каби нотўғри фикр дунёда кам бўлади. Умуман, оз бўлса ҳам китоб ўқиб турсангиз, зарар қилмайди.
Мен бу каби нарсаларни тушуниш йўлларини «Ҳадис ва Ҳаёт» деб номланган силсиланинг биринчи китобида баён қилганман. Уни кўпчилик ўқиб англаб бўлди. Сиз бўлсангиз уни савол қилиб кўтариб юрибсиз.
Ҳар бир тилда ўзига яраша киноя, қочирим, ўхшатиш каби услублар ишлатилади. Араб тилида бу нарсалар жуда ривожланган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари араб тилининг энг эқори чўққисида бўлгани учун мазкур нарсалар ҳам керагича у зотнинг сўзларига кирган. Бу араб тилида «мажоз» дейилади. Баъзи ҳадисларни тушуниш учун мажоздан ҳақиқатни ажрата билиш лозим бўлади.
Ҳамаср уламоларимиздан бирлари ҳадисдаги мажозни тушунмаслик оқибатини англатиш учун қуйидаги ҳодисани келтирадилар:
«Араб оламида кўзга кўринган замонавий қонуншунос «Саҳиҳ Бухорий» китобини сотиб олибди. Сўнг варақлаб «Нилу Фурот, Сайҳун ва Жайҳун ҳаммаси жаннат дарёларидир» деган ҳадисни ўқибди. Ҳайрон бўлибди. Мазкур дарёларнинг оқиб чиқадиган жойи маълум. Ҳаммаси ҳам жаннат эмас, оддий ердан оқиб чиқади. Бухорийнинг китобида ҳам бўлмаган нарсалар ёзилаверар экан, деб ундан юз ўгирибди.
Бу ҳодисага таълиқ қилиб муҳтарам олимимиз қуйидагиларни айтадилар:
«Агар ўша қонуншунос бир оз тавозуъ қилганида, чуқурроқ фикрлаганида эди, Бухорийнинг шарҳларидан бирортасини ўқиб кўрар ёки бирор ҳақиқий олим кишидан сўрар эди. Ана шунда унга ҳадисдаги ҳақиқат ойдак равшан бўлар эди.
Мен ушбу ҳадис маъноси ҳақида Ислом маданияти имомларидан бирининг шарҳини келтириш билангина кифояланмоқчиман. У киши Имом Ибн Ҳазмдирлар. Ибн Ҳазмни танлашимнинг сабаби у киши машҳур зоҳирий фақиҳ, ҳадисларнинг сабаб ва муносабатларига қарамасдан зоҳирини ҳарф-ма-ҳарф ушлайдиган олимдир. Шу билан бирга у киши араб тилида мажоз ва ҳақиқат борлигини билувчи кишидир.
Ибн Ҳазм мазкур ҳадис тўғрисида қу-йидагиларни ёзади:
«Саҳиҳ ҳадисларда келишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нилу Фурот ва Сайхуну Жайҳун ҳаммаси жаннат дарёларидандир», ҳамда «Менинг уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ (равза) бор», деганлар.
Бу икки ҳадис баъзи жоҳиллар гумон қилганидек, равза жаннатдан кесиб олинганини ёки мазкур дарёлар жаннатдан оқиб чиққанини билдирмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи шарифлари жаннатдан бўлишлиги, ўша ернинг фазлига далолат қилади. Мазкур дарёлар эса баракали бўлганлиги учун жаннат дарёлари, деб номлангандир».
2. «Жавомиъулкалим» иборасининг маъноси–жамловчи калималар деганидир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислар кўп олиймақом маъноларни ўзида жамловчи бўлгани учун шундай номланган. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайит намозига чиққанимда бир отахон .Нега бошингга дўппи киймадинг, бош кийимсиз намоз ўқисанг қабул бўлмайди,, дея менга танбеҳ бердилар. Ҳақиқатан ҳам давоми...

6679 18:40 / 24.04.2016
Бир куни набира кўришим муносабати билан туғруқхонага бордим. У ерда икки йигит шифокорлар кийимини кийган ҳолда сигарет чекиб туришган эди. Нима қилиб давоми...

4392 14:23 / 24.04.2016
CАВОЛ Cаволлар ҳақида ndash Бир кишидан келган саволлар мажмуиЖАВОБ Ҳозир бўлаётган саволларни бир таҳлил қиладиган бўлсак савол билан саволни фарқи бор. Бу ерда давоми...

4253 21:20 / 27.04.2017
16савол .Агар Қуръоний ҳукмлар комил бўлса, унда замонавий ҳукмларни ким чиқаряпти, Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока давоми...

3247 09:24 / 19.02.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021