1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аслида закалат Исломда борми?

20:09 / 27.04.2016 4872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Кўпчилик тез-тез бизда рус тилидан олинган ва «закалат» деб аталган нарса ҳақида сўраб туради. Аслида закалат Исломда борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аслида ўша «закалат» бизнинг тилимизда байъбоши деб номланади. Яъни, савдонинг аввалида–бошида бериладиган нарса.
Араб тилида бу нарса «урбун» ёки «урбон» ибораларидан бири билан ифода қилинади. Бу ҳақда Қувайт давлати Вақф ва Исломий ишлари вазирлиги томонидан нашр этилган «Фиқҳ мавсуъаси» китобида жумладан қуйидагилар ёзилган:
«Фиқҳ истилоҳида «урбун» савдо молини сотиб олган шахс сотувчига савдо молини сотиб олса, баҳога қўшиш, сотиб олмаса сотувчига қолиб кетиш шарти ила бир дирҳам ёки ундан кўпни беришидир.
Фақиҳлар бу каби савдо ҳақида ихтилоф қилганлар: уларнинг жумҳури–ҳанафийлар, моликийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлардан Абул Хаттоб уни тўғримас деб биладилар. Бу қавл Ибн Аббос ва Ҳа-сандан ҳам ривоят қилинган.
Чунки Амр ибн Шуъайб, отаси ва бобосидан қилинган ривоятда «Набий алайҳис-салом урбондан қайтардилар» дейилган.
Чунки бу иш одамлар молини ботилдан ейиш жумласига киради. Унда ноаниқлик бор. Унда икки фосид шарт бор: урбунга ҳибани шарт қилиш ва рози бўлмаса сотилган нарсани қайтариб бериш шарти.
Яна бунда сотувчига эвазсиз нарса бериш шарти ҳам бор.
Агар харидор сотувчига бир дирҳам бериб, бу нарсани мендан бошқага сотма, агар мен уни сендан сотиб олмасам, ушбу дирҳам сеники бўлади деса:
- Агар уни кейин баҳолашиб сотиб олса ва мазкур дирҳамни баҳога қўшса дуруст бўлади. Чунки бу савдо бузувчи шартдан холи бўлди.
- Агар харидор молни сотиб олмайдиган бўлса, сотувчи дирҳамни олиши дуруст эмас. Чунки уни эвазсиз олган бўлади».
Келтирилган матнлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, савдо пайтида байъбоши(закалат) бериш тўғри эмас. Унинг ўрнига ёзма ёки оғзаки шартнома қилиш керак бўлади.
Мабодо байъбоши бериш йўлга қўйилган бўлса, нотўғри иш қўшилган ҳолда савдо бўлаверади. Аммо харидор айниб қолган тақдирда сотувчи байъбошини қайтариб бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаноза намозида кўпчилик иштирок этади, ҳатто намоз ўқимайдиганлар хам. Лекин ўша намоз ўқимайдиганлар асосан таҳоратсиз келишади ва жанозани ўқишади. Айтингчи, давоми...

8316 21:35 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари ва шу сайт администраторлари Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин ва сизларни Ўз паноҳида асрасин ҳар доим. Устоз давоми...

10472 17:22 / 17.06.2017
Ассалому алайкум Мен намозда қиём ҳолатида кўзларим юмулган ҳолда ўқийман ва Фотиҳа ва зам сурани лабларимни қимирлатмай ўқийман. Буни намозимга зиёни давоми...

3720 07:58 / 21.10.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, quotОдамларнинг ўлимдан кейин ахволлариquot мақоласини ислом.уз сайти орқали ўқидим. Мақолада quotАбу Зар разияллоҳу анҳу деди давоми...

3093 07:56 / 26.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021