1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим.

20:16 / 27.04.2016 3624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало мен муҳтарам савол эгасини 30 кун рўзани тўлиқ тутганлари билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло бошқа рўзадорлар қаторида бу кишининг ҳам рўзасини қабул қилган бўлсин. Бандаларнинг қилган амалларини баҳолаб, «ўқимаганингиз учун рўзангиз қабул бўлмайди» деган кишилар қайси ҳужжат, далилга суянганлари биз учун номаълум. Лекин шуни яхши билиш керакки, барча ибодатлар, барча амалларнинг қабул бўлиши учун асосий шарт иймон–эътиқоддир.
Шу билан бирга мукаллаф бўлишлик, яъни балоғат ёшига етганлик ва ақли-ҳуши жойида бўлишлик шартлари бордир. Бундан кейин ҳар бир ибодатга алоҳида яна қўйиладиган шартлар бўлади. Ана шу шарт-ларга қарайдиган бўлсак, рўза ибодатини қабул қилишга намоз ўқиш шарт этилмаган. Албатта бу дегани, «рўза тутиб, намоз ўқимай юраверса бўлади» деган гап эмас. Лекин билишимиз лозимки, рўза ўзи ало-ҳида фарз бўлган ибодат. У Исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади ва намоз ҳам ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У ҳам Исломнинг беш рукнидан бири, балки диннинг устуни ҳисобланадиган ибодатдир.
Шунинг учун намоз ўқимаслик албатта яхши эмас. Рўзани ўттиз кун ният билан тутган одам учун намозни ҳам ўқимоқлик ниҳо-ятда осон бир иш ҳисобланади. Шунинг учун барча мўмин-мусулмон биродарларга ўзимиз учун фарз бўлган намозни вақтида чиройли қилиб ўқиб юришимиз лозим эканлигини таъкидламоқчимиз. Лекин фиқҳий маънодан гапирадиган бўлсак, Рамазон рўзасининг қабул бўлишига, иншааллоҳ, биз ишонамиз. Парвардигори олам қабул қилган бўлсин. Иншааллоҳ, бундан кейин намозларни ҳам вақтида ўқиб, рўзани ҳам ўрнида тутишни насиб қилган бўлсин. Валлоҳу аълам. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Танбеҳул ғофилин, китоби нотўғримиБу савол ҳам бироз ўйланмай берилган савол. Китоб нотўғрими дейиш ниҳоятда катта бир масуълиятни бўйинга олиш билан баробар давоми...

12845 20:35 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ўргимчак тушган сувни хич нарсага ишлатма тўкиб юбор деб айтади акам. Нега шундай Биз хаммомда доим ваннани тўлдириб қўямиз, кўпинча ичига давоми...

5258 09:27 / 21.02.2019
СаволҲурматли устоз. .Хадис Қудсий,нинг бошқа хадислардан фарқи нимада Шу ҳақида маълумот берсангиз.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфҲадиси қудсийнинг давоми...

17327 16:15 / 15.04.2017
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, танишим менга чап қўлда таомланиш ҳалол деб айтияпти. Сизлардан илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. давоми...

10860 09:30 / 21.03.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021