1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

УЧРАШУВГА КЕЧ ҚОЛИШ ҲАҚИДА

20:17 / 27.04.2016 3328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бирга ишлайдиган ҳамкасбим учрашувларга муттасил равишда огоҳлантирмай бир, бир ярим соат кечикиб келади. Шу пайтда менинг жаҳлим чиқади. Лекин унга ҳеч нарса демайман. Куттирган одам менга зулм қилган ҳисобланадими? Узр, балки бу майда саволдир.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта зулм қилган ҳисобланади. Мухлисимиз саволнинг охирида «узр, балки майда саволдир», дебдилар. Йўқ, бу майда савол эмас. Бу катта савол. Чунки катта ишлар майда ишлардан бошланади. Агар ўзи ваъда қилган учрашувга бир, бир ярим соат кечикиб келадиган бўлса, бу катта саволга арзигулик тасарруфдир. Чунки бундай тартибсизлик, ваъдага вафо қилмаслик, ўзи билан ҳамкорлик қилаётган кишиларнинг ҳам қадрини билмаслик, вақтининг эҳтиромини қилмаслик ва яна бошқа ҳолатлар жуда катта иллатлардан ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам динимизда ваъдага вафо қилиш доимий равишда таъкидлаб келинган. Ваъдага вафо қилмаслик эса, энг ёмон ахлоқ сифатида қораланган. Ҳадисларда: «Берилган ваъда қарздир», дейилади. Қарзни узишга қандай ҳаракат қилинса, берилган ваъдани адо этишга ҳам худди шундай ҳаракат этиш лозим бўлади.
Берилган ваъдани адо қилмаслик эса мунофиқларнинг сифатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мунофиқларнинг белгиларини айтаётганларида: «Қа-чонки ваъда берса, ваъдасига хилоф қилади», деганлар. Шунинг учун каттами, кичикми, эркакми, аёлми–бундай нарсаларга алоҳида эътибор билан қараши керак. Берилган ваъдани ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиши керак. Белгиланган учрашувларга кечикиб келиш ўзини беҳурмат қилиш бўлади. Қолаверса, бу ўзгаларни ҳам ҳурмат қилмаслик, уларнинг вақтини зое кетказишдир. Ва натижада ҳурмати йўқолиши, бировларнинг олдида ваъдабоз инсон сифатида қадрсиз бир ҳолга тушиб қолиши мумкин. Аллоҳ бундай ҳолдан Ўзи асрасин ҳамда ваъдага вафо этадиганлардан қилсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайҳ ҳазратлари умрингиз зиёда бўлсин. Ҳазрат бир киши сақлаб бериш учун пул берса шу пулдан бир қисмини егасига билдирмасдан ишлатиб тезда жойига қўйиб давоми...

4982 09:55 / 01.02.2018
СаволУстоз, ҳозирги кунда телвизорларда кўп кўриб қоламиз, насроний динга мансуб инсонлар крестга чўқинишади, шу ҳолатларда мўмин киши нима қилиши керак Мен ўзим давоми...

5965 09:05 / 16.09.2017
Эндигина олти ёшга тўлган синглим она бир, дада бошқа, ҳозир у киши билан бирга эмасмиз дадаrdquo деб юрагимизни эзиб юборди. Ҳар куни соғинади. Онам бунга чидай давоми...

11816 14:26 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Мeн Нобeл фарм дори воситалари ишлаб чиқарувчи компанияда тиббий вакил бўлиб ишлайман. Бизнинг вазифамиз врачларга дори воситалари ҳақида давоми...

4120 09:25 / 09.03.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021