1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ОҒИР БЕМОРДАН ТИББИЙ ЖИҲОЗНИ УЗИШ ҲАҚИДА

20:20 / 27.04.2016 4406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум Ҳазрат! Касалхоналарнинг реаниматсия бўлимида қанчадан-қанча инсонлар кома ҳолатида ётишибди. Шулардан биттасининг қариндоши домлага шундай мурожаат қилибди: «Хотиним мана қанчадан бери ўзига келолмай кома ҳолатидадир. Аппаратлар воситасида сунъий юрак ишлатиб жонини сақлаб турибмиз. Докторларнинг эътирофича бундай касалларни чет элда амалиёт қилса балки тузалиши мумкин экан, аммо бизда эмас. Бизда бундай касалга даво йўқ. Агар биз мана шу аппаратнинг битта симини чиқариб қўйсак, у одам вафот этади. Шу ҳолатда мен хотинимни бекорга қийнаб, жонини сунъий сақлаб қўймаяпманмикин?». Саволим шуки юқоридаги ўлими аниқ беморнинг ҳаётини сунъий сақлаб туриш жоизми? Ё табиий ўз ҳолатига ташлаб қўйса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ислом фиқҳи академияси олимлари ва бошқа уламолар бундай ҳолатдаги одамдан тиббий жиҳозларни олишга қуйидаги икки шарт юзага келганда рухсат берганлар:
1. Юраги ва нафас олиши бутунлай тўхтаганда ва табиблар бу тўхташ охиргиси, бу икки аъзо ҳеч қачон қайта ишламайди, деганда.
2. Миянинг фаолияти ҳам бутунлай тўхтаган ва мутахассислар у қайта ишламайди дейишганда ҳамда мия бўшашиб, тарқалаётганда.
Фақатгина мазкур ҳолатда тиббий ускуналар ишлашини тўхтатиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, менинг бир оёғим синиб хозир гипсда. Бир амаллаб оёғимни кўтариб ғусл қилдим, лекин гипсни устидан масх тортмасдан давоми...

6294 06:10 / 04.10.2018
Пайгамбаримизнинг Зайнабга уйланишлари ҳақида бизда баъзи тушунмовчиликлар бор. Яъни улар ўзларининг боқиб олган фарзандлари Зайд ибн Ҳорисанинг аёлига давоми...

5285 18:58 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Қайнотам 65 ёшда, касал инфаркт, инсулт ўтказганлар, буйраклари хам касал. Хуллас қайнотам қиш келиши билан бизникига келадилар. 2 ўғил хам давоми...

2803 08:37 / 19.12.2018
СаволАссалому алайкум Саволим шундан иборатки, биз яшайдиган тарафларда бирор бир нарсага ёки инсонга кўз текканда, агарда ўша кўзи теккан инсонни кимлигини давоми...

5944 10:09 / 21.06.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021