1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аллоҳ учун дўстлашиш қандай бўлади?

20:46 / 27.04.2016 3868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ учун дўстлашиш қандай бўлади? Унинг ўзига хос сабр қилиш шартлари борми?

Аллоҳ учун дўстлашиш Аллоҳни айтганида юриш, Аллоҳга муҳаббат қилиш, Аллоҳнинг қайтарганидан қайтариш учун бўлинадиган дўстлик бўлади. Бу ерда шахсий манфаатлар орага кирмайди. Балки дўстлик Аллоҳга бўлган имон асосида, Аллоҳ тақдим қилган таълимотлар асосида, Аллоҳ жорий қилган шариат асосида икки тараф яшашлари, бир-бирларини яхши кўришлари, имони учун яхши кўриш, ибодати учун яхши кўриш, тақвоси, одоби, аҳлоқи учун дўстлашиш маъноларини билдиради. Албатта бу нарсалар ўзига яраша сабрни талаб қилади. Аллоҳ буюрган нарсаларни адо этишдаги сабрни талаб қилади. Бизда сабрни бир тарафлама тушуниш, бошига оғир бир ҳолат тушганда ўзини у ер бу ерга уриб жазава қилмаслик, дод вой қилмаслик маъносини тушунилади холос. Лекин, аслида сабр ижобий маъно бўлиб, яхшиликларга эришишдаги ҳаркатни тўхтатмай олиб боришда ҳам сабр керак бўлади. Ибодатларни вақтида шариатда кўрсатилганидек адо қилиш учун ҳам сабр керак бўлади. Жумладан, Аллоҳни йўлида дўстлашиш, Аллоҳ учун биродар бўлиш борасида ҳам ана шу биродарлик талаб қилган нарсаларга амал қилиш, қилмай қўйиш лозим бўлган нарсаларда четта бўлиш борасида ҳам сабр керак бўлади. Ана шу маънода демак, Аллоҳ учун дўстлашиш, биродар бўлиш ва бу ишда бардавом бўлиш сабр талаб қилиш бирга Аллоҳнинг розилиги, катта бир мукофотлар, ажр савоблар қозониш имкони ҳам бўлади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчаларимизни Ўзининг йўлида дўстлашишга, биродар бўлишга, имон, эътиқод, тақво, ибодат йўлида сабр қилишга муяссар этган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли устозлар, бир инсон бир гуноҳ ишдан тийилишга қасам ичсаю, кeйин қасамни бузиб қўйса каффорати вожиб бўлади. Каффорат адо давоми...

5108 06:10 / 11.07.2018
Ассалому алайкум Масжидга, жамоат намозига грипп, тумов, йўтал бўлган киши борса бўладими Намоз бошланганидан сўнг, бошланиб қолади йўталлар, бурун давоми...

2256 13:04 / 07.07.2019
СаволАссалому алайкум Қадрли устозлар, халқимиз орасида пайғамбарлар куёвларини сийлашган деган гап юради. Шу ҳақида ҳадислар борми Ташаккур ЖавобquotЗикр давоми...

5622 10:05 / 23.06.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳазрат Саволим қуйидагича мен ТошМИда ўқийман. Биз дарсда мурдаларни очиб ўрганамиз. Шунга фикрингизни билдирсангиз. Жавоб учун олдиндан давоми...

4216 16:40 / 27.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021