1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Инсон зоти таъмагир. Ибодатларни «Холисанлиллох» деб ният қилса ҳам барибир...

21:20 / 27.04.2016 4609 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

CАВОЛ - Инсон зоти таъмагир. Ибодатларни «Холисанлиллох» деб ният қилса ҳам барибир Аллоҳдан ниманидир таъма қилиб туради. Бу дунё неъматларини сўрамаса ҳам жаннат умидида ибодат қилиши муқаррар. Бу ҳам таъма эмасми? Мутлақо холис ибодат бўладими? Масалан: Сўфий аёл Робия ал-Адавия 5-жуз, 38-бобда Родия Ибни Кааб ал-Асавий ҳақида сўз боради ўша зотмикин, айтганидек:«Агар мен дўзах азобидан қўрқиб Сенга ибодат қилсам, мени дўзахга куйдир, мабодо жаннат илинжида сиғинсам, мени у ердан қув, мадомики, Сенинг ўзинг учун хизмат қилар эканман, мендан жамолингни яширма. Бертелснинг «Суфизм и суфийская литература» китобидан таржима қилинган.

ЖАВОБ - Бу ерда 5-жуз, 38-бет дегани “Ҳадис ва ҳаётни” 5 жузи Робия Ибни Кааб ал-Асавий дебди, ва буни Робия ал-Адавия билан алмаштириб юборган савол эгалари. Робия ал-Адавия бошқа, Робия Ибни Кааб ал-Асавий бу эркак киши, Робия ал-Адавия аёл киши, мутлақо нотўғри нарсалар адаштириб қўйибдилар майли. Бу ерда Аллоҳ учун деб ният қилса ҳам таъма қилади. Аллоҳни билган, Аллоҳни яхши таниган зотлар, кишилар мўмин-мусулмонлар Аллоҳдан бир нарсани умидини қилса таъма бўладими “таъма” тушунчаси инсонлар орасидаги нарса. Бойдан пул, мол, амалдордан қандайдир амал ёки бошқа нарсани умид қилиш таъма бўлади. Лекин банда “ўзининг Роббисидан, Холиқидан бир нарса сўраса, умид қилса, бу сўров” бўлади, у илтижо бўлади, таъма бўлмайди. Зотан Аллоҳ ана шу бандаларига неъмат берувчи Зот сифати шу, бори шу. Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳдан умид қилмаса кимдан қилади, мана шу ҳолат. Энди Робия ал-Адавия ва у кишига ўхшаганларни байтларида Аллоҳга яқинлик, Аллоҳнинг розилигию, ва Аллоҳнинг жамолига бўлган иштиёқни кучлик эканлиги. Қилинаётган ибодат, тақво фақат дўзах азобидан қутулиш ёки жаннатни неъматларига эришишдек нарса билан чегараланиб қолмасдан ундан юқори, ундан юксак бўлган нарса Аллоҳнинг жамолига эришиш ишитёқи зўр эканлиги кўриниб турибди. Аллоҳнинг жамолига эришиш, банданинг энг юқори чўққидаги орзуси, умиди. Аллоҳнинг жамолига эришдими, бу жаннатни энг юқори чўққисидан ҳам юқорига чиққан бўлади, дўзахни мутлақо яқинига бормайдиган бўлади. Ана ўшандек олий мақомни истаган инсон кичкиналарини айтиб ўтирмайди. Чунки ўз-ўзидан ҳал бўладиган нарса.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир биродаримизнинг аёли ҳозирча туғишни истамай, пуштни тушириш аборт учун ҳаракат қиляпти. Бу борада шариатнинг ҳукми қандай Агар туғиш она соғлигига хавф давоми...

4374 18:48 / 24.04.2016
Баъзан масжид имоми узрли сабаб билан намозга етиб кела олмай қолганида фосиқлиги аён бўлиб турган кишилар масжидларда имомликка ўтиб қолади. Бундай ҳолатларда давоми...

3441 15:50 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Азиз устозлар, бундан бир ярим йилча аввал холамнинг қизи намоз ўқимас ва рўмол ўрамас эди. Аллоҳ ҳидоят қилиб алҳамдулиллаҳ ҳозир намозхон. давоми...

3395 09:37 / 16.03.2019
7савол .Нима учун Қуръони Карим муслима аёлнинг ғайридинга никоҳланишини ҳаром қилди, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока давоми...

2748 09:23 / 09.01.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021