1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Менинг холам АҚШда яшаб келдилар ва у ерда насроний динини қабул қилибдилар.

21:23 / 27.04.2016 4987 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менинг холам АҚШда яшаб келдилар ва у ерда насроний динини қабул қилибдилар. Келганларидан кейин барча қариндошларимизни насронийликка даъват қилдилар ва кўпчилик қариндошларимиз энди насронийлардир. Улар билан силаи раҳм қандай бўлади?

Бу савол энг оғир савол, энг мусибатли савол, энг қийин савол ҳисобланади. Чунки азал-азалдан қадимдан фақат мўминлиги, мусулмонлиги билан фаҳрланиб келган. Мўмин-мусулмонларни фаҳри бўлган, бир юрт ва бир қавм, бир ҳалқни ичидан мана бундай ҳолатни чиқиб қолиши, бу ҳолатни тарқалиши, савол бўлиб берилиши катта бир мусибат ҳисобланади. Минг афсуслар бўлсинки бу мусибат бошимизга тушди. Ҳозирги кунда бундай саволлар тез-тез такрорланадиган бўлиб қолди. Албатта бу катта ор, номус, қайғу мусибат лекин буни муолажа қилиш керак. Ўша бошқа динга кириб кетаётганлар, насроний бўлаётганлар, кўпинча Исломдан беҳабар бўлганлигидан, ўша ўтган пайтидаги руҳий бўшлик асосида қолиб, ҳеч нарсадан беҳабар қолганларидан сўнг уларга насронийлик таълимотлари гўзал бир тарзда талқин қилинганидан сўнг, уларни турли эҳтиёжларини қондиришни айнан шу нарсаларга боғлаб қўйилганидан сўнг вужудга келаётган кўнгилсиз бир ҳолат ҳисобланади. Албатта бунинг оқибатлари ниҳоятда оғир, ҳали биз кўриб эшитмаган кўпгина ноқулайликлар, кўпгина мусибатлар чиқиши бор нарса. Чунки бу бошқа ҳалқлар тажрибасида бўлган катта мусибатлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳаммамиз Аллоҳдан сўраб дуо қилишимиз керакки, ҳалқимизни бу офатдан Ўзи сақласин. Билиб билмасдан бошқа динга жумладан насронийликка кириб қолганлар ўзларини ўннглаб ҳақ дин бўлган, Аллоҳ олдида мақбул бўлишлиги ягона бўлган Исломга қайтишларини насиб қилган бўлсин. Қариндошлари насронийликка кириб қолган ушбу савол эгаларига ўхшаганлар эса сабр ва матонат билан қариндошларини ўша нотўғри йўлдан қайтариш, тўғри йўлга бошлаш учун ҳаракат қилсинлар. Бу ерда силаи раҳм тўғрисида сўралаяпти, албатта ана шу силаи раҳмни Исломга қайтиш даъвати билан қўшиб қилсинлар. Насиҳат қилишда, уларга тўғри йўлга юмшоқлик билан чорлашда ҳеч эринмасинлар, ҳаракатда бўлсинлар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчаларимизни Ўзи тўғри йўлга бошласин, тўғри йўлдан адашиб турли динларга жумладан насронийликка кириб кетганларни ҳам ҳидоятига олиб Ўз дини Исломга қйтишини таъминласин, ёрдамчи бўлсин. Бу саволни сўраган биродаримизни ҳам Аллоҳ таоло хайрликда, яхшиликда баодавом қилиб, қариндошларини Аллоҳнинг тавҳид дини Исломга қайтишига сабабчи бўладиган азизаларимиздан бўлшини насиб этсин. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен ИншаАллоҳ шифокор бўлмоқчиман. Гиппократ қасамини ичса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМусулмонларнинг ўзларининг қасамлари бор.

8613 09:05 / 16.11.2017
СаволБолалар инжиқлик қилганда ИСИРИҚ тутатишади ва фойдаси текканлигини айтадилар. Шунақа вазиятларда исириқ тутатса киши ГУНОҲКОР бўлиб қолмайдимиЖавобШайх давоми...

6842 09:05 / 12.11.2017
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх ҲазратлариСавол Бундан бир йил аввал Аллоҳ ёмон кўрган гуноҳларни кўпини қилиб юрган одам эдим. Аллоҳ бир қизни менга учратди, уни давоми...

4911 21:17 / 22.04.2017
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли устозлар, бир инсон бир гуноҳ ишдан тийилишга қасам ичсаю, кeйин қасамни бузиб қўйса каффорати вожиб бўлади. Каффорат адо давоми...

5108 06:10 / 11.07.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021