1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Shayton hiylalari» kitobida yozilishicha, shayton Allohdan «Menga kitob bergin deganda»

21:35 / 27.04.2016 12525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Шайтон ҳийлалари» китобида ёзилишича, шайтон Аллоҳдан «Менга китоб бергин деганда», унга шеър берилган экан, «Менга азон бергин» деганида унга муножотлар (қўшиқлар) берилган экан. Ундай бўлса шеър ва қўшиқ шайтонданми?

Бу китоб ва унда айтилган гаплар, нақадар асосли эканлигини, далили, ҳужжати, нимадан иборат эканлигини билмаймиз. Лекин саволда келган нарсалар ҳақида Қуръонда бор, ҳадисда бор, шариатда бор гапларни тушунтириб ўтишга қўлимиздан келагнича ҳаракат қиламиз. Маълумки Қуръони Каримнинг сураларидан биттаси сурати “Шуъаро”, “Шоирлар сураси” деб аталади. Ана ўша сурада шоирлар шеър ҳақида оятлар бор. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мазкур сурада марҳамат қилиб айтадики, аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожъим бисмиллоҳир роҳманир роҳим, “Шоирларга иғвога учганлар эргашадилар, кўрмайсанми ана ўша шоирлар ҳар бир водийларда тентиб юрадилар ва албатта улар ўзлари амал қилмайдиган нарсаларни гапирадилар, илло магарам бундан мустасно қилинадики имон келтирганлар, амали солиҳ қилганлар, Аллоҳни кўп зикр қилганлар ана ўша юқорида айтганлардан бўлмайди ва шунигдек ўзларига зулм қилганларидан кейин нусрат топганлар ва ана энди зулм қилганлар эса оҳиратлари қандай бўлиши, қаерга қараб кетишларини тезда билурлар” дейди Аллоҳ таоло. Мана шу оятлардан шоирлардан, шеър айтувчилардан, ҳар ҳил водийда тентиб юрувчи бўлмағур гапларни айтганлари, ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтадиганлари иғво, бўхтонга ўхшаш нарсалар бўлишини лекин имонли бўлса, амали солиҳ бўлса, Аллоҳнинг зикрини кўп қиладиган бўлса булардан мустаснор бўлиб, шеърлари мақбул бўлиши тўғрисида тушунча бор. Пайғамбаримиз (С.А.В.) “шеърда бир ҳикмат бор” деганлар. У зот бу нарсани шеърни эшитиб ундаги ҳикматни англаб етиб, таҳсин маъносида айтганларидир бу. Шунингдек шоир саҳобалар ҳам бир қанча бўлганлар, Абдуллоҳ ибн Равоҳа яхши шоир бўлганлар, Хасан ибн Собит (р.а.) Пайғамбаримиз (С.А.В.) ни шоирларидан бўлганлар, у кишига бир қанча шеърларни ўқиб берар эдилар. Расулуллоҳ (С.А.В.) қасидаларни эшитганлари тўғрисилдан ривоятлар анчагина бор. Хасан ибн Собит (р.а.) га шеър айтиб мушрикларни ҳажв қилишга ундаганликлари бор ва бу тўғрисида жуда кўп ривоятлар бор. Демак “шеър шайтондан” деган гап нотўғри. Шеърни яхшиси бор, яхши эмаси бор, демак шеърни шеър бўлганлиги учун ёмон деб бўлмайди. Балки унинг маъносига қараб, нима учун ишлатилаётганлигига қараб демак баҳолаш керак бўлади. Фисқи фасотга чақирувчи, динсизлик, одообсизликка чақирувчи, бемаъни нарсаларга даъват қилувчи шеърлар ёмон бўлади, харом бўлади, нима деса ёмонликни ҳар тарафига кетаверади. Лекин имон эътиқодга даъват қилувчи, яхши одоб аҳлоққа Пайғамбаримиз (С.А.В.) нинг васифларига, мухаббатларига, Қуръон таълимотларига, даъват қилувчи шеърлар, аҳлоқ, одобга, гўзал инсоний фазилатларга, ватанпарварлик ва шунга ўхшаган нарсаларга даъват ва ҳизмат қилувчи шеърлар албатта яхши шеърлар бўлади. Ва албатта Пайғамбаримиз (С.А.В.) нинг “албатта шеърда бир ҳикмат бордир” деган ҳадисларига мувофиқ бўлади. Қўшиқлар маъносида ҳам мана шу маънони торроқ маънода демак такрорлашимиз мумкин. Уларнинг ичида ниҳоятда ёмони, хароми, қулоққа кириши лозҳим бўлмагани ниҳоятда кўп. Лекин шу билан бирга никоҳ тўйларида, иъйд байрамларида, бошқа муносабатларда шариат руҳсат берган маъно ва ҳажмда бўлса бунга ҳам демак руҳсат бор.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Инсулин уколини қўлга ёки қоринга қилинганда баъзида қон озгина чиқса, баъзида эса чиқмайди. Қон чиқмаган ҳолда тоҳорат бузилмайдими давоми...

5192 09:25 / 01.03.2018
СаволАссалому алайкум Агар Бомдод намозига кеч уйғониб, тақвим бўйича қуёш чиқишига 10 дақиқа қолган бўлса намозини адо қилиш афзалми ёки қуёш чиқишини ўтказиб давоми...

10390 10:25 / 22.06.2018
СаволАссалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен бир одамдан 8 миллион сўм қарз бўлиб қолгандим, энди оймаой қайтаряпман иншааллоҳ, лекин бу пулларни қарз давоми...

5071 09:05 / 28.08.2017
Ассалому алайкум Устозлар, мен хоразмданман. 2014 йилда уйланганман, ўшанда намоз ўқийдиган қизга уйланишни ният қилган эдим, лекин биз томонларда намоз ўқийдиган давоми...

2891 07:47 / 15.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021