1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ey odamlar, sizlar bu yerda yuribsizlar, masjidda esa Muhammadning (sav) meroslarini tarqatishyapti

21:37 / 27.04.2016 3719 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра (р.а.) бир куни бозорга кириб: “Эй одамлар, сизлар бу ерда юрибсизлар, масжидда эса Муҳаммаднинг (сав) меросларини тарқатишяпти”, дедилар. Одамлар бозорни ташлаб, масжидга югуришди. Бир пасдан сўнг қайтиб келишиб: “Эй Абу Ҳурайра, биз мерос тарқатилаётганини кўрмадик”, дейишди. У киши: “Нимани кўрдинглар?” деб сўрадилар. “Бир қавм Аллоҳни зикр қилаётганини, Қуръон ўқиётганини кўрдик” дейишди. Абу Ҳурайра: “Ўша нарсалар Муҳаммад (сав) меросларидир” дедилар. Демак, навбатдаги ҳадис билан танишамиз. 

Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади, Пайғамбар (сав) "кимга илмсиз равишда фатво берилса, гуноҳи унга фатвони берган кимсага бўлади". "Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса батаҳқиқ унга ҳиёнат қилган бўлади" дедилар. Бу ҳадиси шарифни имом Абу Довуд ва имом Ибн Можалар ривоят қилган эканлар. Пайғамбаримиз (сав) ўзларининг ушбу ҳадиси шарифларида икки муҳим масалани баён қилмоқдалар, 1 "илмсиз кишини фатво бериши мумкин эмаслиги", 2 " билиб туриб бировга нотўғри йўл кўрсатиш ҳиёнат эканлиги". Бир мусулмон инсон ўзи қилмоқчи бўлган ишини Аллоҳнинг амрига мувофиқ бўлишини ислом шариатига мос бўлишини хохлади. Аммо уни қандай қилса тўғри бўлишини билмади, бориб бир кишидан ўша ишнинг ҳукмини сўради. Чунки ўша одам бу ҳукмни билса керак деб ўйлайди, шунинг ундан сўрайди. Аслида ўша фатво сўралган одам, фатво беришга қодир бўлмаса, мазкур ишнинг ҳукмини аниқ ва ишончли равишда билмаса, билмайман деб айтиши керак. Аммо билмасаю ўзича тахмин билан нотўғри жавоб берса, сўраган одам соф ният билан Аллоҳнинг динининг ҳукми шу экан деб, ҳалиги нотўғри ишни қилса нима бўлади? Унда ҳудди ҳадисда айтилганидек "кимга илмсиз равишда фатво берилса, гуноҳи унга фатвони берган кимсага бўлади". Чунки нотўғри ишнинг содир бўлишига ўша илмсиз равишда фатво берган киши сабаб бўлди. Агар у нотўғри фатво бермаганида ҳалиги одам бошқа биладиган одамдан сўраб, билиб, ишини тўғри ҳолда амалга оширган бўлар эди. Нотўғри фатвога ишониб, нотўғри ишни савоб ниятида қилган кишига эса гуноҳ бўлмайди. Аммо у киши фатвони нотўғри эканини билиши билан ўша ишни тўхтатиши лозимдур. Иккинчи бор ҳалиги жоҳил кишидан фатво сўрамаслиги ҳам лозим, ўзи учун ишончли, тақводор, инсофли ва билимдон устоз топиб олиб ўшандан сўраб иш қилиши керак. Яна бошқа бир киши келиб бировдан маслаҳат сўради, "фалон нарсани амалга оширишим учун қайси йўлни тутмоғим керак" деган савол берди. Сўралган одам ўша нарсани амалга ошириш учун қайси йўлни тутса бўлишини яхши билади. Аммо ўзига ишониб, йўл сўраган одамни билиб туриб, бошқа нотўғри йўлни кўрсатади, бундай алдамчи одамни ким деб бахолаш мумкин? Уни ушбу ҳадисда қуйидагича бахоланмоқда, "кимки ўз биродарига тўғрилиги бошқа тарафда эканлигини билиб туриб, бошқа бирни ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга ҳиёнат қилган бўлади". Бу жойда "ўз биродарига" иборасига эътибор берайлик. Бундан орасида биродарлик алоқаси бор одамдга нисбатан мазкур ишни қилиб бўлмаса ҳам биродар бўлмаган кишиларга нисбатан қилаверса бўлар экан деган тушунча келиб чиқмайди. Муомала бобида Ислом барча инсонларни бир-бирига биродар деб билади. Ислом ҳукми бўйича хатто ғайридинларга ҳам ёлғон гапириб, уларни алдаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ушбу ҳадиси шарифда барча одамларни инсоният бўйича биродарлиги кўзда тутилмоқда. Одатда ишончга омонатга ҳиёнат қилган одамни хойин дейилади. Бир одам иккинчисига ишониб, ундан бир ишни қандай қилиб сўраши омонатдур, ўша сўралган одам ишончни оқлаб тўғри жавоб берса, омонатга ҳиёнат қилмаган бўлади. Агар у билиб туриб бошқа нарсани айтса, омонатг ҳиёнат қилган бўлади. Демак биров қайси бир нарсани сўраса ҳам билиб, аниқ жавоб бериши керак. Билмай туриб жавоб бериш гуноҳ бўлади, билиб туриб нотўғри жавоб бериш эса катта ҳиёнат бўлади. Энди ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдаларни қисқача кўриб чиқайлик. 1 фойда "бир масалани аниқ билмай туриб фатво бериш мумкин эмаслиги", 2 "бир масалани билмай туриб фатво берган одам гуноҳкор бўлиши", 3 "нотўғри фатвога унинг нотўғри фатволигини билмай амал қилган одам гуноҳкор бўлмаслиги", 4 " сўралган масалани билган одам тўғри жавоб бериши зарурлиги", 5 тўғри йўлни билиб туриб бошқа йўлни кўрсатиши хоин ва гуноҳкор эканлиги".

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲазрат сиздан бир масалада маслаҳат сўрамоқчи эдим. Бизда ўзбекчиликда ўзидан катта ёки тенг бўлсада ҳурмат юзасидан сизлаш ўргатилган. Аллоҳни сизлаб давоми...

6982 09:10 / 26.10.2017
СаволУстоз умриз зиёда бўлсин. Устоз, агар фарзанд балоғатга етмасдан, айтайлик 2 ёшда вафот қилган бўлса, тиловат қилиниб унинг ҳаққига дуо қилинса, манна шу давоми...

4688 15:25 / 13.02.2018
САВОЛ Мусулмон аёл ўз эри ва маҳрамлари уйда қолиб, мусофирчилик сафарига чиқса, қандай йўл тутиши керак Хусусан ҳаж ва умра сафарига.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

3877 18:42 / 26.04.2016
СаволБиласизми, айрим вақтларда тасбеҳ ўгираётганда сони адашиб кетса, масалан 33 тами ёки 32 та ўқиганини билмай қолса, қайта ўгириш керакми Кейин кўпроқ айтиб давоми...

5672 19:40 / 09.12.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021