1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳ

22:00 / 27.04.2017 6053 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўлиқ исми шарифи: – Нуриддин Алий ибн Султон Муҳаммад ал-Ҳаровий ал-Маккий ал-ҳанафий, ал-Қори номи билан танилган.

Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳи қироат илмида имомлардан бўлганлиги учун ал-Қори номи билан машҳур бўлган. Бу ҳақда муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи машҳур “Шотибийя” китобига ёзган шарҳида шундай келтиради: “Аммо, мени қироатлар таҳқиқи ва ривоятлар тадқиқидаги санадим энг буюк машойихлар ва улуғ қорилар бўлган. Бу фанда энг комил ва улуғи асрининг ягонаси ва замонининг яктоси олим, омил, солиҳ, комил шайх Сирожиддин Умар ал-Яманий аш-Шавафий бўлган.”
Ўз замонасидаги уламоларнинг энг йирик намояндаларидан бўлиб фиқҳ, ҳадис, усул, наҳв, тафсир ва қироат, тарих, тасаввуф ва яна булардан бошқа диний ҳамда дунёвий билимларни ўзида чуқур мужассам этган, ақлий ва нақлий илмни ўзида жамлаган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати мутоҳҳараларини пухта билган замонасининг ягона уламоларидандир.
Таваллуд топиши: – Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳи Хуросоннинг энг катта шаҳарларидан бўлган Ҳирот шаҳрида туғилиб ўсди. Ҳиротнинг катта уламоларидан илм таҳсил олиб Маккага риҳлат қилди ва шу муборак ерни вафот этгунга қадар ўзига ватан қилиб олди.
Устозлари: – Маккада Абул-Ҳасан Ал-Бакрий, саййид Закариё Ал-Ҳусайний, Шиҳоб Аҳмад ибн Ал-Ҳажар Ал-Ҳайсамий, Атийятус Суламий Ал-Маккий, Хўжа Абдуллоҳ Ас-Самарқандий Ан-Нақшбандий, Шайх Алий Муттақий, Шайх Миркилон ва булардан бошқа ўз замонасидаги кўплаб араб ва ажам бўлган буюк устозлардан илм-маърифатни ва фазлу-карамни ўзида жамлади.
Вафоти: – Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳи Маккаи Мукаррамада ҳижрий 1014 йили шаввол ойида вафот этди ва Ал-Муъалло номли қабристонга дафн этилди. Унинг вафоти ҳақидаги хабар Миср уламоларига етиб борганда Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳининг обрў-эътибори улуғ бўлганлигидан Миср уламолари Ал-Азҳар жомеъасида унинг ҳаққига ғоибона жаноза намозини ўқидилар.
Ёзган асарлари: – Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳи исломий фанларнинг қариб барчасида китоб, рисола ва мақолалар ёзган. Имомнинг таьлиф қилган китобларини қуйидаги шаклда кўрамиз:

1.Тафсирул Қуръон. (Қуръони каримнинг тафсири.)
2.Асмаул ҳанафийя. (Ҳанафий мазҳаб уламоларининг таржимаи ҳоллари.)
3.Ал-Манасик. (Ҳаж ҳақида китоб.)
4.Шарҳул Мишкот. (Ал-Мирқотул мафатиҳ шарҳул мишкатил масобиҳ.)
5.Мушкилатул Муватто.
6.Шарҳуш Шифо. (Имом Қози Муҳаммад ал-Иёзнинг “ аш-Шифо ” номли сийрати набавийя ҳақидаги китобларига шарҳ.)
7.Шарҳул Ҳисн.
8.Ал-Асмару фил фиқҳ.
9.Шарҳуш шамаил.
10.Таълиқ ала адаби ас-Саҳровардий.
11.Сийратул Жийлоний.
12.Талхийсу маваддил қомус.
13.Шарҳул арбаъинан Нававийя.
14.Ҳошиятул жалолайн.
15.Тазкиратул мавзуот.
16.Ал-арбаъина ҳадисан қудсийян.
17.Шарҳул фиқҳил Акбар.
18.Шарҳу қасидатит тавҳид.
19.Ар-Родду ала ибн ал-Арабий.
20.Шарҳу айнил илм.
21.Шарҳу мухтасарил манор.
22.Шарҳу қасидатил Бурда.
23.Тавзиҳул мабани.
24.Фатҳу бабил инаяҳ фи шарҳи мухтасарил виқоя.

Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳининг бундан бошқа кўплаб китоб ва рисолалари мавжуд. Бизгача уларнинг аксарият қисми етиб келган ва чоп этилган. Мусулмонлар тарафидан бу китоблар севиб ўқилади. Ҳатто, муаллиф раҳматуллоҳи алайҳининг айрим китоблари ҳозиргача кўплаб Ислом олийгоҳларида дарслик сифатида қўлланилиб келади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақолада 20 асрда яшаб, фаолият юритган, қорилар султони халқ орасида .қўнғироқ қори,, .булбул қори, дея машҳур бўлган зот, ҳофизи Каломуллоҳ Муҳаммад Шариф қори давоми...

3837 14:00 / 22.05.2022
Имом, ҳофиз, фақиҳ, Насаф қозиси, улуғ олим Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Маъқил ибн Ҳажжож Насафий. Насаф .Нахшаб, ҳам дейилган.Қутайба ибн Саъид, Жуббора ибн Муғаллис, давоми...

2593 17:00 / 14.03.2021
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати масъул котиби ва Ўзбекистон қозиси давоми...

12533 15:52 / 04.04.2018
Ҳанафийлар шайхи, машриқ олими Абу Ҳафс Умар ибн Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиз ибн Моза Бухорий. Оталари аллома Абул Мафохирнинг қўлларида фақиҳ бўлиб, юқори давоми...

2789 15:30 / 13.09.2020