1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Маҳмуд Варроқнинг жорияси

15:06 / 28.04.2017 2760 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жоҳиз айтади: “Халифа Муътасим Маҳмуд Варроқнинг жориясини етти минг динорга сотиб олмоқчи бўлди. Маҳмуд қулфурушлик, аниқроғи, чўрифурушлик билан шуғулланар эди. Халифага жорияни сотишдан бош тортди. Маҳмуд вафот этгач, ундан мерос сифатида қолган жория Муътасим учун етти юз динорга сотиб олинди. Сотиб олинган жория халифанинг олдига кирди. Халифа унга: “Мен сени етти минг динорга сотиб олмасдан, хўжайининг вафот этишини кутдим. Вафот этгач, етти юз динорга сотиб олдим. Бунга нима дейсан?!” деди. Жория: “Агар халифа ўзининг шаҳватлари учун меросларни кутиб турадиган бўлса, менинг нархим етти юз эмас, етмиш динор бўлса ҳам қиммат ҳисобланади” деб жавоб берди. Халифа унинг бу гапидан мулзам бўлиб қолди”. 



Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зубайр ибн Баккор айтади Синглимнинг қизи аёлимга Тоғам ўз оиласига меҳрибон, ғамхўр. Оиласини жуда яхши кўради. Устингизга кундош ҳам олмайди, биронта жорияга давоми...

2849 15:02 / 28.04.2017
Бир дўстим бўлган воқеани ҳикоя қилиб берди. Ана шу ҳикоя бугунги кунимизга ва бугунги мавзуимизга анча мос тушади. Ҳозирда аёллар фарзандлари туғилишидан олдин давоми...

5355 15:37 / 28.04.2017
Расулуллоҳ cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам, саҳобаи киром ҳамда салаф уламолари тавҳид борасида етук бўлганликларини яхши биламиз. Энди инсоф ила бугунги кунимизга давоми...

10577 15:36 / 28.04.2017
Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Зарийат18 Ояти каримада истиғфор айтишга саҳар вақтини хослаб қўйилганининг ҳикмати бор. Чунки саҳар вақтида дуо ижобат давоми...

2995 14:51 / 28.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021