1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг каромати

15:10 / 28.04.2017 2928 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар: “Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг устларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. Ҳазрати Умар у кишини ишдан бўшатиб, ўрниларига Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳуни тайинладилар. 

Куфа аҳолиси Саъд розияллоҳу анҳуни яхши намоз ўқиб бермайди, деб шикоят қилишган эди. Шунинг учун Умар розияллоҳу анҳу одам жўнатиб, Саъдга: “Эй Абу Исҳоқ, Куфа аҳолисининг айтишича, сен яхши намоз ўқимас экансан” дедилар. Бунга жавобан Саъд розияллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасамки, мен уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини камайтирмасдан ўқиб бераман. Хуфтоннинг аввалги икки ракатини узунроқ, кейинги икки ракатини қисқароқ, енгилроқ қилиб ўқиб бераман” дедилар. Ҳазрати Умар: “Эй Абу Исҳоқ, сен ўзинг шундай ўйлайсан” дея эътироз билдирдилар. 

Кейин Умар розияллоҳу анҳу бир нечта кишиларни Куфага жўнатиб, аҳолидан Саъд ҳақида сўрашни буюрдилар. Юборилган кишилар Куфанинг қайси масжидига кириб сўрашмасин, барча масжид қавми Саъд розияллоҳу анҳу ҳақларида яхши гапларни айтиб, у кишини мақташди. 

Тафтишчилар охири Бани Абас масжидига киришди. Бу масжид қавмининг ичида Усома ибн Қатода исмли бир одам ҳам бўлиб, унинг куняси Абу Саъда эди. У Саъд ибн Абу Ваққос ҳақларида шундай деди: “Кичик ҳарбий қисмларни юбормайди, урушдан тушган ўлжаларни барчага тенг тақсим қилмайди, адолатли ҳукм қилмайди”. 

Шунда Саъд ҳазратлари: “Мен ҳозир учта дуо қиламан: Эй Роббим, агар бу банданг ёлғон гапирган ва риё-сумъа қилган бўлса, унинг умрини узайтириб, фақирлигини ҳам узайтиргин ҳамда уни фитналарга рўбарў қилгин” деб дуо қилдилар. 

Шу воқеадан кейин ҳалиги одамдан кимлиги сўралса, у: “Мен фитнага учраган ва Саъднинг дуойибадига қолган қарияман” дер эди. 

Жобир ибн Самурадан ҳадис ривоят қилувчи Абдулмалик ибн Умайр айтади: “Саъд розияллоҳу анҳунинг дуойибадларига қолган ҳалиги одам қариб, мункиллаб, қошлари тўкилиб кетганидан кейин ҳам кўчадан ўтган йўловчи қиз-жувонларга гап отиб, кўз қисиб юрганини кўрдим”.  


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юсуф алайҳис салом доим оч юрар эканлар. У кишига .хазинанинг калити қўлингизда бўлса, нима учун оч юрасиз,, дейишибди. Шунда Юсуф алайҳис салом .Агар мен тўқ юрсам давоми...

2686 14:59 / 28.04.2017
Қуйидаги ҳикояни биродаримиз Муҳаммад Бобур Шайх Оиз алҚарнийнинг quotАллоҳга қайтган йигитларquot китобидан таржима қилганлар. Бугунги кунимизга тўлалигича жавоб давоми...

7132 15:43 / 28.04.2017
Ярмук жангида мусулмонларнинг бир қанча отлиқ қўшинлари асосий қўшиндан ортда қолди. Ўша ортда қолганлар орасида Абу Суфён ҳам бор эди. Улар қўшин сафларининг давоми...

2686 15:12 / 28.04.2017
Ибн Ҳасан Варроқ Абу Усмондан дўстлик ҳақида сўради. Абу Усмон жавоб берди Одобли бўлиш билан Аллоҳга дўст бўлинади, илмга машғул бўлиш ва суннатга эргашиш билан давоми...

2939 15:13 / 28.04.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021