1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Пайғамбарларнинг меросхўрлари

15:31 / 28.04.2017 3201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикматлари пардаланган дунёнинг пардаси фақат Раббул Оламийн тақдир қилган инсонларга очилди. Улар набийлар, набийларнинг суҳбатида бўлган зотлар ҳамда Аллоҳдан чин дилдан қўрққан олимлардир. Набийлар ва саҳобалар даври тугаган бўлса-да, уларнинг меросхўрлари – олимлар қиёматгача барҳаёт. Абу Ҳанифа вафот этган йили Имом Шофеъий туғилгани каби, олим кетидан олим дунёга келавергай, заминимиз олимсиз қолмагай, иншааллоҳ.

Аммо унутмаслик керакки, Аллоҳ бир қавмни илмсиз қолдиришни хоҳласа, уларнинг уламоларини олади ва бошқа олим бермайди. Илмнинг, олимнинг қадрини билмайдиганлар шундай жазоланади. Мана шу назар билан бугунги ҳолатимизга қарайдиган бўлсак, Аллоҳ ўнгласин, анчагина ачинарли аҳволдамиз. Олимлар ҳақида бўлар-бўлмас гаплар, ғийбатлар айнан мусулмонларимиз орасида урчиган. Аслида улар олимларни эъзозлашга, этакларини маҳкам тутишга, йўлларидан юришга маъсул эдилар. Бир ҳадиси шарифда: «Олимларни паст санаманглар, Аллоҳ таоло илм бераётганида уни паст санамаган», дейилган. Демак, илмни ва олимни қадрлай билишимиз керак.

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир устун олдида хутба ўқир эдилар. Кейин саҳобалар у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) минбар қуриб беришди. Шунда ҳалиги устун ўкирган овоз чиқарди, Аллоҳнинг расули унинг олдидан кетгани учун йиғлади. Сўнг Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) келиб, ҳалиги устунни силаб юпатдилар. Шундан кейин устун тинчланди».
Ҳасан Басрий ҳазратлари ушбу ривоятни сўйлар эканлар, қавмга қарата: «Шу ёғоччалик бўлмасангиз-а, Расулуллоҳни (алайҳиссалом) шу ёғоччалик яхши кўрмасангиз-а», деган эдилар.
Ҳасан Басрий олим, қавмни Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатида тутиб тургувчи, залолатдан огоҳ этиб, маърифат сари бошлагувчи зот эдилар.
Олимлар омилар кўзи илғамайдиган, фаҳми идрок этмайдиган жиҳатларни кўришади. Устун йиғлаганию Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни юпатганлари воқеаси билан қавм-нинг ҳолатини чиройли муқояса қилган ва энг таъсирчан ўгитлар берган Ҳасан Басрий каби олим зотлар ҳар бир замонга, ҳар бир маконга керак.
Пайғамбарлардан қолган мерос ҳамон бор, тақсимоти адолатли, берилгани билан тугамайдиган мерос у. Фақат уни оладиган муносиб қалблар керак, ҳасан қалблар...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Мусъаб ҳикоя қилади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Аёлларнинг маҳрини, гарчи у аёл Язид ибн Ҳусойн Ҳорисийнинг қизи бўлса ҳам, қирқ давоми...

3507 15:07 / 28.04.2017
quotҲилол тақвимиquotнинг муҳаррам ойига бағишланган сонида ажиб бир ҳикоятни ўқиб қолгандим. Унда ёзилишича, Ҳикмат Алиев деган ватандошимиз бошларидан ўтган давоми...

4023 15:42 / 28.04.2017
Бугунги кунимизга назар ташлаб, ибратли воқеаларнинг деярли ҳар куни содир бўлаётганини кўрамиз. Аммо бугунги дастуримизда яқин ўтмишга сайр этиш ниятимиз бор. давоми...

3088 15:35 / 28.04.2017
Бир одамга иккита жория таклиф қилинди. Бири қиз, иккинчиси жувон эди. Ҳалиги одам қизни танлади. Буни кўрган жувон норози оҳангда Мен билан унинг орасидаги фарқ давоми...

2824 15:08 / 28.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021