1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулгилари

20:00 / 28.04.2017 4378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирар эдингми?» – дейилди. 

«Ҳа. Кўпинча у зот Бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришар эдилар. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишарди. Кулар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар»,– деди».

Муслим ривоят қилган.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жимликлари узун, кулгилари оз бўлган зот эдилар».

Имом Аҳмад ривоят қилган.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у зотга назар солсанг, кўзларига сурма суртилган, дер эдинг. Ҳолбуки, сурма бўлмасди».

Яъни, киприкларининг қора ва қалинлигидан сурма суртиб олган одамга ўхшаб кўринар эди.


Абдуллоҳ ибн ал-Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».

Иккисини Термизий ривоят қилган. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
360. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра жумага бориб тингласа, жим ўтирса, давоми...

4299 19:00 / 26.01.2024
. .Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менинг бавосилим бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим.У давоми...

3150 13:00 / 06.12.2020
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

2627 16:00 / 15.10.2021
361. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини эшитдим .Кечасида бир соат бордир. Мусулмон давоми...

5553 13:30 / 15.05.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар