1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий алайҳиссаломнинг саховатлари

20:03 / 28.04.2017 4268 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг саховатли зот эдилар. У кишининг саховати олдида бошқа саховатлар ип эша олмас эди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, одамларнинг энг сахийси ва одамларнинг энг шижоатлиси эдилар».

Муслим ривоят қилган.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда, ҳеч қачон «йўқ» демаганлар».

Икки Шайх ривоят қилишган.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сахий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга яқиндир ва дўзахдан узоқдир. Бахил Аллоҳдан узоқдир, жаннатдан узоқдир, одамлардан узоқдир ва дўзахга яқиндир. Албатта, сахий жоҳил бахил обиддан кўра Аллоҳ азза ва жаллага маҳбубдир», – дедилар».

Термизий, Байҳақий ва Тобароний ривоят қилишган.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий бўлганлари эса, Рамазонда, Жаброил мулоқотларига келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунча ҳар кеча у зотнинг мулоқотларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».


Бошқа бир ривоятда: 

«Бас, у билан Қуръон ўқишар эди. Бас, қачон у зотга Жаброил алайҳиссалом мулоқот қилса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган. 

Икки Шайх ривоят қилишган.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ Хушҳолдир, хушҳолликни суядир, Озодадир, озодаликни суядир, Карамлидир, карамни суядир, Сахийдир, сахийликни суядир. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!» – дедилар».

Термизий ривоят қилган. 


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Сизларга сахийлар сахийсининг хабарини берайми? Сахийларнинг сахийси Аллоҳдир. Мен одам боласининг энг сахийсиман. Мендан ке¬йин сиздан энг сахийингиз илм ўрганиб, илмини таратган одамдир. У қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади. Ва жонини Аллоҳнинг йўлида сахийлик билан тутган кишидир», – дедилар». 

Байҳақий ва Абу Яъло ривоят қилишган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунларидан бирида мил. 571 йил 1923 апрель Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

2541 16:07 / 07.10.2021
Бизда фарз намозларга тобе бўлган намозларни суннат, бошқаларини нафл намоз дейиш урф бўлиб кетган. . . . .Умму Ҳабийба розияллоҳу давоми...

3321 13:00 / 17.01.2021
897. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули Одамлар ичида ким давоми...

3461 19:00 / 13.05.2023
160. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Зоҳир исмли саҳролик киши бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳродан ҳадя келтирар эди. У қайтишни ирода давоми...

6588 13:10 / 15.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар