1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фикр дурдоналари (37-қисм)

19:00 / 17.05.2017 4258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

191. Атрофи тоғ жинслари ва қоятошлар билан ўралган бўлса ҳам гавҳар ялтираб, порлаб туради. Худди шунингдек, ботил ҳар қанча кўп бўлишига қарамай, ҳақ собит тураверади.

192. (Инсонларга) бўлган муҳаббат хатоларни кўришдан кўзимизни кўр қилади.

(Инсонларга) бўлган нафрат ҳақиқатларни кўришдан кўзимизни кўр қилади.

193. Истаганингча син. Аммо сени деб кўп нарсалар қиладиган қалбни синдиришдан эҳтиёт бўл. Шундай қалблар борки, уларнинг ўрнини бошқа қалб босолмайди.

194. Бахтингни Аллоҳдан бошқа билан боғлама (Яъни бахтга фақат Аллоҳга боғланиб эришдим деб ҳисобла).

Чунки, яхши кўрганинг бир кун келиб сенга жафо қилиши мумкин.

Яқининг бир кун келиб узоқлашиши мумкин.

Тирик улфатинг бир кун келиб ўлади.

Молинг бир кун келиб тугайди.

Соғлигинг бир кун келиб кетади.

Ҳайй, Қаййум Зотдан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса боқий эмас.

195. Ташналик фақатгина сувга бўлган эҳтиёж эмас. Қалбларимизнинг ёқимли сўзга бўлган эҳтиёжи ҳам бор.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръон каримда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. давоми...

2133 11:00 / 25.12.2022
Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади .Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади .Исмоил алайҳиссалом катта бўлгач, Журҳум қабиласидан бир аёлга уйландилар. Иброҳим давоми...

1941 08:00 / 07.11.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу давоми...

2317 08:00 / 07.12.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина давоми...

4905 10:30 / 23.05.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021