1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Солиҳларга кўра рўзани бузувчи амаллар

15:00 / 28.05.2017 7750 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солиҳларга кўра рўзани бузувчи амаллар

      Маълумки, шариат истилоҳида рўза: «Тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни тиймоқликдир».

Ейиш, ичиш, жинсий яқинлик қилиш каби рўзани очиб юборадиган нарсалардан тийилиш, рўзанинг моддий жиҳатдан шартлари ҳисобланади. Ушбу шартлар банданинг зиммасидан фарзни соқит  қилса-да, солиҳлар наздида рўзанинг мукаммал бўлиши учун етарли эмас. Улар рўзадор тийилиши лозим бўлган бошқа амалларни зикр қилганлар. Қуйидагилар шулар жумласидан:

1. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзни тийиш. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир. Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно» (Нур сураси, 30-31-оятлар).

Имом Тобарий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у(назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади»,  дейилган.

2. Тилни ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва бошқа беҳуда нарсалардан сақлаш. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда:

 «Қачон бирортангиз рўзадор ҳолида бўлса, беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман, мен рўзадорман», десин», деганлар.

3. Қулоқни ҳаромдан тийиш. Ҳар бир мусулмон инсон Аллоҳ азза ва жалланинг: «Улар ёлғонга кўп қулоқ солувчилар...» (Моида сураси, 42-оят) ояти остига кириб қолмаслик учун ҳаром нарсаларни эшитишдан ўзини эҳтиёт қилиши лозим.

Умуман олганда барча аъзоларни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақлаш лозим. Шубҳасиз, рўзада барча аъзоларни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийишнинг даражаси, фақатгина еб-ичиш ва жинсий яқинликдан тийилишнинг даражасидан юқорироқдир.

Рўзанинг энг олий даражаси эса Аллоҳ таолодан бошқа нарсалар билан қалбни машғул қилмасликдир. Абу Саъид Ал-Хорроз айтади:

“Аллоҳ тарафидан берилган ва уни қўлдан бой берган Аллоҳдан ўзга ҳар бир нарсанг камдир. Аллоҳдан ўзга қўлга киритган ҳар бир насибанг камдир. Модомики, Аллоҳга бўлган иймонинг бор экан, йўқотган нарсаларингнинг кўплигига парво қилма – кимки Аллоҳни танимаса, унинг насибаси қанчалик кўп бўлмасин, аслида камдир”.

Араб тилидан Умму Билол таржимаси.








Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
....Лайлатул Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари тақдирлари белгиланади ва сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига давоми...

38010 05:00 / 11.01.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Карим Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар давоми...

4483 11:00 / 10.03.2025
Савол Саҳарлик қилиш қандай амал Жавоб Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса ебичмасдан рўза давоми...

6198 04:00 / 05.03.2025
Рўза қачон фарз қилинганРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларидан бир ярим йил ўтиб, ҳижрий иккинчи йилда Шаъбон ойида фарз давоми...

5328 05:00 / 13.01.2017